АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аргентиналик таниқли мутахассис, ҳозирда «Интер Майами»ни бошқараётган Херардо Мартино The Athletic сайтига берган интервьюсида «Барселона» афсоналарини бошқаришнинг нозик ва мураккаб жиҳатларига тўхталди
У шунинг баробарида MLSдаги муваффақиятли мавсум ва мураббийлик фалсафаси қай тариқа ўзгараётгани ҳақида бафуржа гапирди.
- Айтингчи, «Интер Майами»ни бошқаришда асосий қийинчилик нимада яққол сезилади?
- Ўтган йилнинг июль ойида олдимизга ҳар бир трансферлар ойнасидан оқилона фойдаланган ҳолда, рақобатбардош жамоа шакллантириш вазифаси қўйилди. Оддий ифода этсак, таркибимизда Месси, Суарес, Бускетс ва Альба каби юлдузлар жамланишгани эмас, жамоада ўйин яхши тузилгани учун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Албатта, таркибда катта ижрочиларни кўришдан мамнунмиз, лекин қолган футболчиларни шу юлдузлар даражасига мослаштириш талаб этиларди. Қолаверса, «Барса» афсоналари ўтмишда қандай катта тажриба тўплаган бўлмасинлар, уларни янги ва мутлақо бошқа тизимда ишловчи лигага мослаштириш масаласи ҳам йўқ эмасди. Хуллас, ҳозирги жамоани шакллантиришимиз учун чамаси 1 йил кетди. Ўзи битта трансферлар ойнасида барчасини тўғри йўлга қўйишни уддалаш имконсиз. Боз устига, доимий жароҳатлар, шунингдек, Америка кубоги ва Олимпиада каби йирик мусобақалар тўлиқ таркиб билан изчил ишлаш имкониятини камайтирди. Яна бир томони, MLS даражасидаги ёш футболчилардан бирданига «Барселона» афсоналари каби тўп суришни талаб қилиб бўлмасди.
- Хўш, ёш футболчиларни юлдузлар даражасига олиб чиқиш жараёни қандай кечди?
- Кўплаб йигитларимизда тажриба етарли эмас, лекин жамоа таркибида Дрейк Кэллэндер, Юлиан Грессел, Матиас Рохас, Николас Фрейре ва Давид Мартинесдек кўпни кўрган футболчилар ҳам бор. Бошида барча йигитлар юлдузли тўртлик билан бирга шуғулланишда қийналишгани рост. Муҳими, улар бор масъулиятни ўз зиммаларига олишди, қолганларни аста-секин ортларидан эргаштиришди. Менимча, айни шу ёндашув муваффақиятларимиз калитига айланди.
- Бунинг учун шахсан сиз қандай чораларни қўлладингиз?
- Мавсум бошида жамоавий йиғилишдаёқ барча футболчилардан тайёргарлик жараёнига максимал эътибор қаратишни талаб қилгандим. Чунки йил давомида шундай вазиятлар ҳам бўладики, бирданига 7-8 нафар футболчи хизматидан фойдаланолмаслигингиз мумкин. Шундай экан, ҳар бир футболчи ҳамиша тайёр туриши, кимдир сафдан чиқса, унинг ўрнини бемалол босиши керак. Ҳа, 4-5 ой давомида майдонга тушмаган захира вакили олдига бундай талаб қўйиш бироз ғалати туюлади, бироқ ишимиз шундай. Оддий айтганда, футболчиларга нисбатан талабим ҳеч қачон ўзгармайди. Хайриятки, ҳозирча ушбу ёндашув иш бермоқда. Ҳар ҳолда, нафақат яхлит жамоа, балки рақобатбардош таркиб яратишни уддаладик.
- Месси, Суарес, Бускетс ва Альба жамоада ишончни мустаҳкамлашда қандай ролга эгалар?
- Гап нафақат ўйин, балки характер жиҳатидан бутунлай бошқа-бошқа тоифага мансуб футболчилар ҳақида кетмоқда. Дейлик, бири маълум бир нуқтада ўз сўзлари билан жамоадошларини бошқариши мумкин, бошқаси футболча ҳаракати воситасида шерикларига таъсир ўтказади. Яна бири эса бундай таъсир учун ўз шахсиятидан фойдаланади. Агар уларнинг кичик гуруҳларга бўлиниб ўтказадиган машғулотларда қандай жон куйдириб ишлашларини кўрсангиз, жамоага таъсир кучлари нақадар катта эканлигини дарҳол англаб етасиз.
- Сизнингча, ҳозирда Луис Суареснинг қайси версиясини кўряпмиз?
- Олдинги ва ҳозирги Суаресни ўзаро таққослай олмайман, чунки у айни пайт бутунлай бошқа лигада ўйнамоқда. Хусусан, олдинги ва ҳозирги рақиблари ўртасида ҳам катта фарқ бор. Умуман, Луис машғулотларда доимгидек фаол қатнашмоқда, шунинг учун унинг ўйинларидан ортиқча ажабланмаяпман. Мисол учун, Майамига келганидан кейинги даврни олсак, охирги 2 ойда энг яхши спорт формасида бўлиб турибди. Муҳими, барчаси табиий равишда кузатилаётган жараёндир. Суарес шу қадар яхши ҳолатдаки, тиззаси билан боғлиқ доимий муаммо ҳам чекинди, гўё. «Цинцинатти» билан ўйинда тўпни кўкраги воситасида назорат қилган ҳолда урган голининг ўзи у охирги 15 йилликда энг яхши ҳужумчилар қаторида бежиз юрмаганидан далолат.
- Месси билан олдин ҳам бирга ишлагансиз. Лео ҳозирда жароҳатлар ва клубдаги масъулиятини қандай назорат қиляпти?
- Ҳа, Лео терма жамоадан жароҳат билан қайтди, майдонга тушганига ҳам анча бўлди. Асосийси, у клубда бўлган вақти ҳамиша бор кучи билан шуғулланади, энг юқори даражадаги рақобатни намойиш этади. Буни ҳамма кўриб турибди. Мессининг ўзига хослиги сезилмайдиган жамоа бутун дунёда йўқ. Лео майдонда экан, бор кучи билан ўйнайди. Бутсаларини қачон михга илиш масаласини эса ёлғиз ўзи ҳал қилади. Мухлислар Мессини майдонда кўпроқ кўришни қанчалик хоҳлашмасин, фаолиятини якунлаш қарорига тобора оз қолаётганини ўйласам, ташвишга тушаман. Лекин ҳамма билиши керакки, сўнгги кун эшик қоққунигача Мессининг клубга борини бериши ва тўлиқ куч билан ҳаракатланиши аниқ.
- Сизга «Атланта Юнайтед»даги ҳамкорликдан яхши таниш Юлиан Грессел ассистлар сони бўйича Мессидан кейин 2-ўринда кетмоқда. Унинг жамоага таъсири қандай?
- «Атланта Юнайтед»да мен билан ишлаган мураббий нуқул бир гапни такрорлайверади: «Коуч, агар Юлиан майдонда бўлса, икки ҳисса яхши ўйнаймиз». Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Зеро, у майдоннинг ҳар бир қаричида муаммога ечим топиб берадиган футболчи.
- «Интер Майами»да тактик фалсафангиз нечоғли ўзгарди?
- Штабимиз билан йиллар давомида асосланган ўйин чизмасидан оғишганимиз йўқ, лекин таркибда 4 нафар мегаюлдуз борлиги маълум бир ўзгаришларга қўл уришимизни тақозо этди. Ҳозир рақибга қараб, услуб танлаяпмиз, яъни муайян чизмага ёпишиб олаётганимиз йўқ. Ихтиёримиздаги футболчилардан келиб чиқиб, баъзан чуқур ҳимояланиш тактикасини қўллаяпмиз, гоҳида юқори прессингдан фойдаланиш имкони бўлмаяпти. Асосийси, айни иш услуби жамоамизнинг эластиклик фазилатини оширишда қўл келмоқда.
- Охирги савол: қўл остингиздагилар билан ишлашда қаттиққўлмисиз ёки...?
- Золим раҳбар бўлиш мен учун эмас. Мураббий футболчиларга нисбатан баъзан жиддий, гоҳида ҳазилкаш бўлиши керак. Шундай иш тутингки, шогирдларингиз сиз билан эркин гаплашиш мумкинлигини тушунишсин. Шунинг баробарида айтганларингизни сўзсиз бажариш шартлигини ҳам унутишмасин. Оддий айтганда, футболчилар жамоада ҳамма бирдек риоя этиши зарур саналган меъёрлар борлигини англашлари шарт. Яна ҳар икки томон ўзаро муносабатда кесиб ўтиш тақиқланган чегара борлигини унутмаса яхши бўлади.
М. ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789