Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
ФИФА кунлари туфайли юзага келган пауза даврида мухлис ва мутахассислар ўртасидаги баҳс-мунозаралар қизиқарли мавзуга сабаб бўлди:
Альваро Мората жорий мавсумда ёрқин ўйин кўрсатмоқда, бироқ уни Эрлинг Холанд билан қиёслаш мумкинми?
Мунозарани Диего Симеоне бошлаб берди. «Атлетико» бош мураббийи ўз интервьюсида Альваронинг мукаммалликка эришгани, хотиржам ва масъулиятли бўлиб қолгани ва Европанинг энг яхши ҳужумчилари сафига кўтарилганлигини таъкидлади. Шунингдек, уни Холандга тенглаштирди. «Улар бир хил савиядаги ўйинчилар. Голлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича Альварони норвегиялик касбдоши билан ёнма-ён қўйиш мумкин», - деди Чоло.
Испания терма жамоасининг матбуот анжуманида Холанд билан «Сити»да, Мората билан терма жамоада тўп сурадиган Родрига қайси жамоадоши кучлироқ, деган саволни беришди. «Албатта, Мората, - деди ярим ҳимоячи. Залдагилар кулиб юборишди. Жумладан, Родрининг ёнида ўтирган Альваро ҳам. - Агар жиддий гапирадиган бўлсам, футболда жуда омадим келди. Альваро анча йиллардан бери терма жамоада тўп суради, энди голлар бобида энг сара ҳужумчилар сафидан жой олди».
Дипломатларга хос устомонлик билан айтилган жавоб. Бир оздан сўнг «Сити» вакили Холанд ўтган мавсумда «Олтин тўп»га муносиб ўйин кўрсатганлигини эътироф этди. Бироқ бу икки ҳужумчини таққослаш - қизиқарли мавзу.
Холанд кўпроқ гол урган, лекин...
• Тақдим этилган кўрсаткичларга биноан, Мората фақат рақибларини алдаб ўтиш ва юқоридан узатилган тўпларни эгаллаш бобида Холанддан устунроқ. Қолган барча жабҳаларда Холанднинг натижалари яхшироқ. Лекин таҳлил компанияси фақат чемпионат доирасидаги натижаларни ҳисобга олади, Альваро эса ЕЧЛда Эрлингдан кўпроқ гол урган, ҳозирда 5та гол билан нуфузли турнирнинг энг яхши тўпурари мақомида бормоқда;
• Агар Симеоне таклиф этганидек, фақат рақамларнинг ўзини ҳисобга олинадиган бўлса, устунлик барибир Мората томонида эмас. Холанд ҳисобида 17та гол бор, Альварода эса 12та. Бироқ Эрлинг - «Сити»нинг штатли пенальти ижрочиси, «шаҳарликлар» сафидаги 6та голнинг 5тасини «нуқта»дан йўлланган зарба билан урган. «Атлетико»да эса пенальтилар учун Антуан Гризманн жавоб беради. Агар фақат ўйиндан урилган голларни инобатга олсак, Холанд ҳам, Мората ҳам 12тадан гол уришган. Чинакам тенглик!
• Дарвоқе, Родри тилга олган статистика хусусида. Мората Испания терма жамоаси либосидаги 68та учрашувда 34та гол урган. Давид Вилья рекордигача (98|59) 25та гол қолди. Яна 2-3та муваффақиятли ўйин билан Альваро Торрес (110|38)ни, ҳатто Раул (102|44)ни қувиб ўтиши мумкин.
Мората мавсумни ўта сермаҳсул ўтказмоқда, ҳатто Холанддан ҳам сермаҳсулроқ
Ўз ҳужумчисини мақтовини Симеоне ошириб юборган,юбормаганлиги ва Холандга тенглаштиргани хусусида таниқли мутахассис Вадим Лукомскийга мурожаат қилдик. Марҳамат, маэстронинг жавоби билан танишинг: «Симеоне асосий услуби - нисбатан кичикроқ доирадаги қиёслаш. Фақат ўз шогирдини рағбатлантириш учун ўринли ёндашув. Ҳозир биз старт босқичидамиз, статистика мавсум якунида маълум бўлади. хуллас, Чоло ҳақ. Айнан ҳозирнинг ўзида Альваро Эрлинг билан бир хил савияда. Ички чемпионат ва ЕЧЛдаги голларни қўшиб ҳисоблаганда, Холанд олдинда, лекин бунга пенальтидан урган голлари эвазига эришган. Агар пенальтилар ҳисобга олинмаса, Мората устунликка эга бўлади. Бироқ ҳисоб,китоб қай йўсинда бўлишидан қатъий назар, Чоло ҳақ - уларнинг савиялари тенг».
Балки «Атлетико» устози айнан шу кўрсаткичларни инобатга олгандир. Бироқ бу топ-ҳужумчиларга бошқа жиҳатлар бўйича баҳо бериш ҳам мумкин. Вадим Лукомскийнинг фикр-мулоҳазалари қуйидагича:
«Холанд нисбатан доминантроқ жамоада тўп суради, узатмалари анча озроқ. Лекин ҳар бир ҳаракати ўта хавфли - ёки ўзи дарвозага зарба йўллайди, ёки самарали узатмани амалга оширади. Моратада эса ёрдамчи ҳаракатлар кўпроқ. Холанднинг майдондаги вазифаси аниқ ва олдиндан белгилаб қўйилган. «Сити»нинг услуби норвегиялик ҳужумчини сифатли узатмалар билан таъминлашга асосланган. Моратанинг вазифаси олдиндан белгиланган эмас - кўпроқ узатмаларни қабул қилсада, уларнинг аксарияти ҳужумнинг якуний босқичидан аввалроқ рўй беради. Айнан шу жиҳатда улар ўртасидаги тафовут яққол сезилади. Биринчиси сермаҳсуллик масъулиятини ўз зиммасига олган ҳужум маркази бўлса, иккинчиси аввало Антуан Гризманн учун қулай вазиятни яратиб, кези келганда ўзи ҳам мерганлик маҳоратини намойиш этадиган ўйинчи.
Хўш, яна нима дейиш мумкин? Ҳикояда биз шок-фактдан кўз юма олмадик: жорий мавсумда Холанд атиги бир марта офсайд ҳолатига тушиб қолди. Унинг услубини инобатга олганда, ҳаракат ва етукликнинг юксак даражаси! Мората бундай ўйнай олмайди, унинг битта ўйиндаги офсайд ҳолати биттадан кўпроқ.
Ўз навбатида Альваро бир қатор кўрсаткичлар - юқоридаги дуэллар, алдамчи ҳаракатлар ва рақиб узатмаларини илиб олишда Эрлингдан устун.
Қисқаси, Симеоненинг мулоҳазаларида хатолик йўқ. Холанд ва Моратанинг жорий мавсумдаги статистик кўрсаткичлари жуда яқин. Услубдаги фарқли жиҳатлари эса яққол сезилиб турибди. Кўпчилик эътиборидан четда қоладиган нозик тафовут шундаки, Эрлинг учун бу нормал даража ҳисобланса, Альваро учун - аномал сермаҳсуллик. Бу унга мақтовлар келтирмоқда, лекин бутун мавсум шу маромда ўтишига кафолат йўқ».
Манба: sports.ru,
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789