Энди Рафиньяни ҳамма яхши кўради
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Йохан Кройфф вафот этганига ҳам 7 йил бўлди.
Энди машъалани кўтариш навбати унинг ўғли Хорди Кройффга етди ва айтиш керак 48 ёшли собиқ футболчи ўз масъулиятини жиддий қабул қилмоқда. Отаси раҳбарлигида Хорди 1994-1996 йилларда «Барселона»нинг асосий жамоаси ўйинчиси сифатида икки мавсум ўтказди ва кейинчалик «МЮ»га ўтди. Чорак аср ўтгач, у 2021 йилда «Камп Ноу»га «блауграна»нинг техник котиби сифатида қайтди. Хорди отасининг меросини давом эттириш ниятида...
- Отангизнинг сурати ёнида ўтирибсиз. У ҳақида қанчалик ўйлайсиз?
- Одамлар мендан доим отам ҳақида сўрашади. Уни ўйинчи сифатида эслаган кекса ёшдагилар менга у ҳақида кўз ёшлари билан айтиб беришади. Ёшлар эса FIFA ўйинида отам жуда юқори кўрсаткичларга эга эканлигини айтишади. Унинг исми ҳамма жойда: унинг шарафига иккита стадион номланган, Пеп Гвардиола отамнинг фалсафаси у учун қанчалик муҳимлигини таъкидлайди. У ўзгача одам эди: у Нидерландия қироличаси билан уч дақиқа, кейин эса фаррош билан 20 дақиқа гаплаша оладиган одам эди.
- Йохан Кройффнинг ўғли бўлиш қийинми?
- Мен ёш футболчи бўлишда қийинчиликларга дуч келдим, чунки одамлар мени таққослаб бўлмайдиган нарсалар билан таққослай бошладилар. Сиз ўладиганни ўлмас билан таққослай олмайсиз. Англияда мен ўз йўлимни бошладим.
Мен отам, унинг футбол мероси ва жамғармаси билан жуда фахрланаман. Дунё бўйлаб 300га яқин Кройфф кортлари мавжуд бўлиб, уларда оддий болалар, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли болалар ўйнайди, шунда уларнинг барчасида жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш учун жой бўлади. Бу Кройфф жамғармасининг вазифаси. Отам мактабни тугатмади, лекин менинг таълим олишимни қатъий талаб қилди ва агар баҳоларим ёмон бўлса, бир ой давомида футболдан маҳрум қиларди. У ҳаёт учун «В режаси» бўлишини хоҳлади ва бу «Кройфф институти» ташкил этилишига сабаб бўлди.
- Отангиз уйда қандай эди?
- У ҳеч қачон уйда футбол ҳақида гапирмаган ва уйга стресс ёки ҳис-туйғуларни, ҳатто бахтли нарсаларни ҳам келтирмаган. Бунинг учун ундан жуда ҳайратда қолганман. У яхши ота эди. Агар менга пул керак бўлса, у буни машинасини ювдириш орқали берарди.
- «Барселона» 2021 йилда қайтдингиз. Ҳозир сизнинг ролингиз қандай?
- Мен техник ва спорт директориман. Футболчилар билан музокаралар олиб борадиган Хави ва Матеу Алеманьяга анча яқинман. Англияда бизни бош директор, спорт директори ва менежер деб аташади. Ушбу тузилма Испания учун нормалдир. Энди Англияда бир нечта клублар бор, масалан, «Манчестер Сити», аммо Испанияда бу ҳар доим ҳам шундай бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.
- Сиз «Барса», «МЮ», «Сельта», «Алавес», «Эспаньол», Донецкнинг «Металлург»и ва Мальтанинг «Валлетта»сида ўйнагансиз. Ўйинчи сифатида қаерда бахтли эдингиз?
- «Алавес»да! Мураббий Мане билан биринчи марта ресторанда учрашдим ва уни яхши кўрардим. У жамоасига «тўққизлик» кераклигини айтди, лекин унга бу менинг позициям эмаслигини айтдим. Кейин у қаерда ўйнашимдан қатъи назар, мени ҳар қандай ролда жамоада кўришни хоҳлашини айтди. Менда «Вест Хэм» варианти ҳам бор эди, яхши таклиф, лекин мен камтарона «Алавес»ни танладим. Мен катта нарсанинг охирги қисми эмас, балки кичик нарсанинг муҳим қисмига айландим.
Мане менга ўйин ҳақида бошқача тасаввур берди. Мен «Барселона» ёшлар тизимидан ўтдим, у ерда сиз ғалаба қозонишни ўрганасиз ва азоб чекмайсиз. «Алавес»да эса азоб чекишни ўргандим, ҳақиқий футболни ўргандим. Жамоа руҳи ақл бовар қилмас даражада эди ва биз «Ливерпуль» билан УЕФА Кубоги финалига чиқдик. Биз маълум бир истеъдодга эга эдик ва таваккал қилиб оловга тушдик. Финалда 5та гол урдик, лекин барибир ютқаздик.
- Нега «Олд Траффорд»да ишларингиз юришмади?
- Фаолиятим давомида жуда кўп жароҳат олдим ва бу менга «МЮ»да панд берди, у ерда мен жамоанинг оддий ўйинчиси эдим. Зарур пайтда лаббай, деб жавоб беролмадим. Умуман мавсумни яхши ўтказдим, аммо кейин жароҳат олдим. Мен ўйнаган ўша буюк «Юнайтед» таркиби - требл соҳибларининг оддий аъзоси эканлигимни кўриш мумкин, аммо ўша пайтда ўзимни дунёдаги энг зўрман ва кўпроқ ўйнашим керак деб ўйлардим. Барча ўйинчилар ўзларини дунёдаги энг яхши деб билишади. Улар фақат ҳақиқатнинг ўз версиясини кўришади, аслида эса бу ҳақиқат эмас. Сэр Алекс Фергюсон нима учун кетишимга рухсат берганини тушунаман.
- «Юнайтед» сиз учун жуда кўп нарсани англатадиган Барселона шаҳрида треблни қўлга киритди...
- Мен бу «Юнайтед» йили бўлишини билардим, лекин кўпроқ ўйин дақиқаларини олиш учун январь ойида кетишим керак эди ва «Сельта» мавсумнинг қолган тўрт ойи учун мени хоҳлади. Ҳатто хайрлашишга ҳам улгурмадим. Фақат хат ёзиб уни ечиниш хонасидаги тахтага ёпиштириб қўйдим.
- Отангиз тез-тез кўчиб юрарди. Сиз ҳам унинг услубига амал қиласизми?
- Эҳтимол. Отам Вашингтонда бўлганида мен Америкада яшашни яхши кўрардим. У ўйнаган лигалардан футболкаларни йиғаман - менда юзлаб футболкалар бор - ва менинг энг севимлиларимдан бири бу Жорж Бест кийган футболка. Мен отамнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани тўплайман, чунки у ҳамма нарсани берди ёки қаерда қолдирганини унутди, масалан, учта «Олтин тўп» - у уларни қаерга қўйганини эслай олмади. Мен отам билан футболка алмашган футболчилар билан гаплашдим ва улар уларни оиламизга қайтаришдан жуда хурсанд бўлишди. Баъзиларини одамлар кўришлари учун клуб музейларига жойлаштирамиз. Биз ҳеч нарса сотмаймиз. Шу тариқа отам ҳамон биз билан бирга бўлганга ўхшайди.
- «Барселона»да Лионель Месси ҳақида яна кимдир гапиряптими?
- Бошида, у «ПСЖ»га қўшилганида, «Барселона»га алоқадор бўлган ҳар бир киши Мессини бошқа жамоанинг футболкасида кўриш қийин эди. Аммо менимча, у барча барселонистлар томонидан ҳурматга сазовор. У футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ва ҳар доим ҳурматга сазовор бўлади.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789