АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Спортчилар гуруҳи азалдан башариятнинг энг иримчи тоифаларидан бири ҳисобланади.
Жумладан, хурофот амаллар - ажабтовур анъаналар футбол маданиятининг ажралмас қисми ўлароқ, йил сайин тобора авж олмоқда. Кўплаб футболчилар бутса кийиш ёки майдонга қадам ташлашда ўнг оёқни қатъиян биринчи ўринга қўйишларини яхши биламиз - бу яхши амал, албатта. Бироқ футбол олами телбавор битъатларга ҳам тўла. Оддий мисол, жамоа стадион сари йўл олганида, мураббий автобус ҳайдовчисига ҳар қандай ҳолатда ҳам тўхтамасликни буюриши - оддий ирим. Ялтирбош Фабьен Бартезнинг бўса воқеаси кўпчиликка маълум, албатта. Умуман, баъзи футболчилар ва мураббийлар борки, янада ажабланарли, ҳаттоки, ўта ёввойи ҳаракат билан омадни ўз томонларига оғдиришга уринадилар...
Спанч-Боб тасвири туширилган труса
Ажабо, Антуан Гризманн айнан труса ёрдамида омад палласини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилади. Франциялик ҳужумчининг сўзларига кўра, Спанч-Боб унинг суюкли қаҳрамони ва шу персонаж сурати туширилган трусада майдонга тушса, ҳамиша муваффақиятли ўйнайди. Қизиғи, ҳужумчи ўзининг энг ёрқин даври, жумладан, Евро-2016 турнирини шундай трусада ўтказган ва якунда бош тўпурарга аталган соврин соҳибига айланган. Тўғри, Антуан бу масалада новатор эмас. Ундан анча аввалроқ «Чаён зарбаси»ни амалга оширган колумбиялик машҳур дарвозабон Рене Игита ҳар доим шорти остидан мовий тусли труса кийиб майдонга тушган. Айтишларича, фолбин шу рангли ички кийим воситасида «Атлетико Насьонал»ни тавқи-лаънатдан халос этганини маълум қилган ва жамоа Либертадорес кубогида зафар қучган. Игита эса буни Яратганнинг инъоми сифатида қабул қилган.
Омадли футболка
Қирол Пеле ҳам хурофотдан холи эмас. Маълум вақт ҳар бир ўйинда гол уриш анъанаси узилиб қолгач, бразилиялик афсона бунинг сабабини қидира бошлайди ва ўзича бир тўхтамга келади: «Омад «Сантос» мухлисига совға қилинган футболкам билан кетиб қолган кўринади». Қарангки, Пеле профессионал детектив ёрдамида футболкани қайтариб олади ва яна голлар сериясини бошлаб юборади. Энг қизиғи, кейинчалик маълум бўлишича, ўшанда буюк ҳужумчига ўзи омадли ҳисоблаган футболкани қайтаришмаган, шунчаки, уни беҳуда азобдан халос этиш учун эски формаларидан бирини келтириб беришган. Хуллас, Пеленинг яна голлар сериясини бошлаганида футболканинг дахли йўқ асло...
Достоевский асарларидан парча ўқиш
Женнаро Гаттузони футболчилик фаолиятидан хабардор мухлислар унинг майдондаги шашту шиддатини ҳали унутмаганлар. Эҳтимол, бунга ишониш қийиндир, аммо ҳақиқат шуки, Рино ҳаётда у қадар қўрс ва жонсарак эмас. Дейлик, Женнаро - лаззатли таомлар ва қизиқарли асарлар шайдоси. Унинг ўзи вақтида Фёдор Достоевский ижодининг мухлиси эканлиги, ўйинлар арафасида асарларидан парча ўқиш асносида эътиборни жамлаши ва бу жамоасига омад келтиришини айтганди.
Тарсаки ва сақич
Шон-шуҳрат бобида буюк Пеледан сира қолишмайдиган Йохан Кройфф икки удум шайдоси эди. У «Аякс»да ҳар ўйин арафасида жамоа дарвозабони Герт Балсани тарсаки билан «сийлар», ҳакамнинг старт ҳуштаги янграганида эса, чайнаб турган сақичини майдоннинг рақибларга тегишли ярмига пуфларди. Таажжубки, 1969 йилги Чемпионлар кубоги финалида Йохан сақич олишни унутиб қўйган ва «Аякс» ҳал қилувчи баҳсни «Милан»га 1:4 ҳисобида бой берган...
Гетрани тескари кийиш
Афсонавий дарвозабон Икер Касильяс эртакнамо қиссани бошдан кечирган. Ҳомиладорлик пайти самолётда парвоз қилган онасига ёнида ўтирган фолбин аёл агар ўғлига баскча исм қўйса, келажакда буюк спортчи бўлиб етишишини айтган экан. Тўғри, башорат ўз йўлига, ҳаммаси инсоннинг ҳаракатига боғлиқ. Лекин Икернинг ўзи ҳам бутун фаолиятида ирим-сиримларга қатъий амал қилгани - бор гап. Масалан, Касильяс жамоасининг ҳар голига жавобан сакраган ҳолда ўз дарвозаси тўсинини силаб қўйишга одатланган эди. Ўзи гол қўйиб юборган тақдирда эса, кейинги ўйинда бошқа либосдан фойдаланарди, албатта. Икер энг ажабтовур анъанани 2008-2013 йиллар оралиғида намойиш этган: майдонга тескарига ағдарилган гетра билан тушган. У ушбу хурофотдан воз кечгач, 2 йилдан кейин «Реал» билан хайрлашди.
Иягини ишқаб қўйиш
Касильяснинг «Реал»даги амплуадоши Тибо Куртуа эса Бельгия терма жамоаси ўйинларида бир иримга қатъий амал қилиши билан ажралиб туради. Давлат мадҳияси ижро этилаётган, телекамералар нигоҳи Тибога қаратилган паллада у иягини оҳиста силаб қўяди.
Пайпоқ ичида райҳон
Адриан Муту ёшлик даврида Шарқий Европанинг энг иқтидорли футболчиси сифатида эътироф этилганди. Манбаларда ёзилишича, руминиялик фолбинлардан бири ўша вақтдаёқ футболчига маъшуқасининг тавқи-лаънати туфайли ёрқин юлдуз мақомига кўтарилолмаслигини айтган, у эса бунга оддий жавоб берган: «Йўқ, қандайдир қарғишлар менга таъсир кўрсатолмайди. Чунки ички либосимни ағдарилган ҳолда кияман ва майдонга тушаётганда гетрам ичига райҳон солиб оламан». Айтиш жоиз, Муту 2004 йили кокаин истеъмол қилгани учун дисквалификация қилинди, арбитраж суди эса унинг «Челси»га 17 млн. евро миқдорида товон тўлаши ҳақида ҳукм чиқарди. Охир-оқибат, ёрқин фаолият Адриан учун армон бўлиб қолди.
Майдонга энг охирида тушиш
Ҳаммадан кейин майдонга қадам ташлаш одати футболчилар орасида кенг тарқалган, «Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Коло Туре эса уни мутлақо бемаъни удумга айлантирганди. У 2009 йили ЧЛдан ўрин олган ўйиннинг иккинчи бўлимида танаффусга қадар жароҳатланган жамоадоши Вильям Галлас сафга қайтмагунича майдонга қадам босмаслигини айтади. Шу тариқа «тўпчилар» ўйинни ҳаттоки, 9 нафар футболчи билан давом эттиришади. Туре эса Галласдан кейин тушади ва ҳакамнинг рухсатисиз майдон четига чиққани учун сариқ карточка билан «сийланади».
Мунажжимлик бўйича таркиб танлаш
Турли удумларга фақат футболчилар эмас, мураббийлар ҳам мубтало бўлишган. Мисол учун, Луис Арагонес Испания терма жамоаси аъзоларига сариқ либосда юришни тақиқлаган ва шу рангли форма соҳибларини машғулотларга ҳам қўймаган. Аргентина термасини бошқарган Карлос Билардо эса футболчилар таомномасидан товуқ гўшти, айниқса, қовурилган жўжани чиқариб ташлаган. Италиялик Жованни Трапаттони доимо учрашувдан олдин майдоннинг бир қисмига шиша идишда сув томчилатиб чиққан. Франция термаси бош мураббийи Раймон Доменек эса осмондаги юлдузлар ҳаракатига қараб, таркиб танлаши билан танилган...
Дарвозага зарба йўллашдан воз кечиш
Футболчилик фаолияти давомида 250тадан кўп гол урган ва ҳанузгача Англия термасининг энг яхши тўпурари мақомида юрган Гари Линекер айни пайт таниқли эксперт саналади. Ақлга сиғмас ёндашув: Гари баъзан голлари сони чекланганини айтиб, қулай вазиятларда ҳам дарвоза томон зарба йўлламаган экан. У айниқса, машғулотларда гол уришдан имкон борича тийилган.
Соч турмагини ўзгартириш
«Реал»нинг замонавий даврдаги бош афсонаси Криштиану Роналду ҳам иримчилар сирасидан. Мисол учун, КриРо қаторасига бир неча йил ҳар бир ўйин арафасида омади юриши учун соч турмагини ўзгартирган. У жумладан, Евро-2016 ўйини танаффусида ҳам сочини ўзгача турмаклашга улгурган.
Омад чақирувчи қўлқоп
Дарвозабонларни футбол оламининг ўта аломат вакиллари сифатида эътироф этишади. Дарҳақиқат, 1-1,5 метр баландликка сакраб, гавдаси билан ерга қулашга ҳамманинг юраги дов беравермайди. Удумлар собиқ иттифоқ даврида ҳам амалда бўлган, албатта. Масалан, «Олтин тўп» соҳибига айланган ягона дарвозабон Лев Яшин ўйиндан аввал тўпни қўлларига олиб, меҳр билан силашни сира унутмасди. Ринат Дасаев эса Гарольд Шумахер совға қилган қўлқопдан ҳеч қачон фойдаланган эмас, аммо ҳар бир учрашувда уни ўзи билан олиб тушиб, дарвоза бурчагига ташлаб қўйган.
Қўлда боғич билан
Бу - Луис Суареснинг узоқ йиллик удуми. Уругвайлик ҳужумчи «Ливерпул»да ўйнаган даврда жароҳатланган ва шифокор унинг билагига протектор қўйганди. Луис шундан сўнг қаторасига бир неча учрашувда ўта сермаҳсул тўп суради. Ҳужумчи шу-шу омадли қопламадан фориғ бўлишни истамайди...
Жарима зарбалари сири
Лионель Месси сўнгги 8 йиллик статистика бўйича жарима зарбаларидан гол уриш масаласида кучли чемпионатлар рекордчиси бўлиб қолмоқда. Афсонавий снайпернинг кичик бир ҳаракати мухлислар эътиборини тортгани тайин - у ҳар сафар зарба йўллаш арафасида тўпни қўллари билан маҳкам ушлаганча «алдайди», кейин шошмасдан нуқтага ўрнатади...
Манба: sport24.ru, С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789