Араухо кутилганидан кўра тезроқ соғаймоқда
"Барселона" ҳимоячиси шу ёзда Америка кубоги чорак финалида Уругвай таркибида Бразилияга қарши (0:0, пеналтилар бўйича 4:2) ўйнаб, ўнг сонидан жароҳат олганди.
Буюк Британиянинг «Squawka» нашри жорий мавсумда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ҳаракат қилаётган энг иқтидорли ёш футболчилар борасидаги таҳлилий мақоласини эълон қилди ва қувонарлиси, унда миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ҳам номи келтирилган.
Европа бўйлаб ёш иқтидор эгалари ҳужумдаги иқтидори ва ҳимоядаги доминантлиги билан мухлисларни ўз ўринларидан туришга мажбур қилмоқда. Ламин Ямал улар орасидаги энг яхшиси эканлигига шубҳа йўқ, бироқ унга кейинроқ тўхталамиз. Хўш, қолган иқтидорларда нима гап? Биз ўзимизнинг «Squawka Score» тизимимиз орқали ёш футболчиларнинг статистикаларини таҳлил қилиб чиқдик ва сизларга мавсум давомида диққат билан кузатишга арзийдиган иқтидорлар рўйхатини тақдим этамиз.
Абдуқодир Ҳусанов — Марказий ҳимоячи
Атиги 20 ёшда бўлишига қарамай, ушбу футболчи Ўзбекистон тақдим қилган тарихдаги энг иқтидорли футболчи номи учун жиддий даъвогар бўлиб бормоқда. Ушбу номни «Рома»да фаолият олиб бораётган ва миллий жамоа либосидаги 76та учрашувда 41та гол уриб, бу борада рекордчи бўлиб турган Элдор Шомуродов эгаллаб турганди. Ҳозирда ўзининг ишончли ўйини билан Абдуқодир «Ланс» орқа чизиғига баланс ва хотиржамлик бахш этмоқда. Ҳимоявий кутиб олишлар борасида у Франция Лига-1 ҳимоячилари орасида етакчи бўлиб турибди — 90 дақиқа ҳисобига ўртача 3,09та. Ҳимоя учлиги билан қолган ҳолда тўпни ютиб олиш бўйича ҳам у лигада пешқадам — 90 дақиқа ҳисобига 3,48та. Тўпни тозалашда эса у иккинчи бўлиб турибди — 6,37та.
Натан Зезе — Марказий ҳимоячи
Бекорга Франсияни иқтидорлар лигаси дейишмайди. Франсия биринчилигида порлаётган яна бир иқтидор бу — Натан Зезе. Франсиялик футболчи ҳимояланиш ва тўп билан ўйнаш масалаларида шу қадар яхши таассурот қолдирмоқдаки, «Ливерпул» ва «Астон Вилла»нинг унинг трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўляпти. Зезенинг энг ёрқин учрашуви «Тулуза»га қарши 0:0 ҳисобида якунланган беллашувда кечди ва унда 19 ёшли ҳимоячи нақ 10 маротаба тўпни ҳимоя чизиғидан тозалашни амалга оширди, 3 марта тўпни қайтариб олди, 2 марта муваффақиятли подкат ташлади, 2 бор рақибларини кутиб олди ва ўзи иштирок этган 4та елкама-елка курашнинг барчасида ғалаба қозонди.
Леви Колвилл — Марказий ҳимоячи
Англия миллий терма жамоасининг Грецияга қарши мағлубиятида кимнидир эътироф этиш керак бўлса, бу — Леви Колвилл. Ҳимоячи юнонларнинг яна бир голли зарбасини дарвоза чизиғидан қайтариб, Жордан Пикфордни буткул шармандаликдан қутқариб қолди. Бироқ қайд этиш керакки, у «уч шерлар»нинг ҳимоясидаги хаосда ҳам ўз «ҳиссасини қўшди». Аммо Маресканинг «Челси»сида ҳам алмаштириб бўлмас футболчига айланиб улгурган. У Виржил Ван Дейк («Ливерпул») ва Никола Миленковичдан («Ноттингҳем Форест») кейин ҳар 90 дақиқада жарима майдончаси ичида ўртача 2тадан кўп ҳимоявий кутиб олишни амалга ошираётган 3-футболчидир. Узатмалар бўйича ҳам у лигада Максим Лакруа, Жан-Пол ван Ҳекке ва Виржил Ван Дейкдан кейинги ўринда боряпти. Чапақайлиги эса унинг ҳимоячи сифатидаги баҳосини оширади.
Карлос Балеба — Таянч яримҳимоячи
Карлос Балеба 2023 йилда «Лилл»дан катта умидлар билан олиб келинганди, аммо унинг кутилмаларни оқлайдиган футболчи сифатида ўзини шакллантириб олиши учун бир мавсумлик адаптация талаб қилинди. Аллақачон Камерун миллий жамоасида 4та учрашувда қатнашишга улгурган футболчи «Брайтон» сафида 200дан кўп дақиқаларда ўйнаганлар орасида аниқ подкатлар (3,19) ва ҳимоявий кутиб олишлар (2,13) бўйича етакчи бўлиб турибди. Шунингдек, Премьер-лига ва Англия лига кубогида гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Хави Симонс — Ҳужумкор яримҳимоячи
Алоҳида таништиришга муҳтож бўлмаган футболчи. Хави Симонс яна ижарада ва у ўзи иштирок этган 6та Бундеслига беллашувида битта гол ҳамда 2та ассист амалга оширишга ҳам улгурди. Лекин бу ҳам ушбу футболчидан энг аввалида кутилган даражанинг жуда кичик кўламдаги ижроси. Лекин «Лейпциг» унинг кўмаги билан «Бавария»нинг темпига дош берган ҳолда, юқори поғоналар учун курашишда давом этмоқда. Бунда ҳимоянинг яхши ишлаётгани ва атиги 2та гол ургани ҳам катта аҳамиятга эга. Агар ҳужумга ҳам шундай эътибор қаратилса, Симонснинг рақамларида ҳам яхшиланиш кузатилиши мумкин.
Жоау Невеш — Марказий яримҳимоячи
70 миллион еврога трансфер қилинган футболчида, табиийки, босим юқори бўлиши аниқ, бироқ ҳозирча португалиялик яримҳимоячининг Париждаги фаолиятининг аввали ундан кутилганларни оқламоқда. У Лига-1’да аллақачон 5та ассистни амалга ошириб, Букаё Саканинг натижасини майдонда анча орқа чизиқда ўйнаган кўйи қайд этиб қўйди. Унинг 90 дақиқа ҳисобида яратган вазиятлари ўртача 2,05тани ташкил этган ва бу парижликлар сафида 5-кўрсаткичдир, лекин ассистлар бўйича уларнинг ҳеч бири Жоауга яқин йўлай олмайди.
Яя Фофана — Марказий яримҳимоячи
Яна Францияга қайтамиз ва бу гал ҳам ажойиб иқтидор эгаси бўлган Яя Фофана исмли яримҳимоячи билан. 20 ёшли футболчи биттадан гол ва ассист амалга оширишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида ҳар 90 дақиқа ҳисобига ҳужум учлигига ўртача 5,82та, алдаб ўтишлар 1,5та ва 2,7та муваффақиятли подкат бор.
Педри — Марказий яримҳимоячи
Педри Евро-2024’да яна жароҳатни бошдан ўтказди, бироқ у аллақачон майдонга қайтган ва 7та ўйинда 2та гол ҳамда битта ассист қилишга ҳам улгурди. Педрининг ҳужум учлигига етказиб берилган узатмалар кўрсаткичи бўйича исталган «Барса» футболчисидан яхшироқ кўрсаткичга эгалиги (19,01та) сизни ҳайрон қолдримаса керак. Унинг ҳар 90 дақиқада яратаётган ўрта ҳисобда 2,45та хавфли вазиятидан каталонияликларда фақат Рафиня яхшироқ кўрсаткич қайд этмоқда.
Флориан Виртц — Ҳужумкор яримҳимоячи
Флориан Виртцни таърифлашимиз шартмикан?! Ўтган мавсумдаги феноменал олтин дублдан сўнг, германиялик иқтидор янги мавсумни ҳам ўзгача иштаҳа билан бошлади. Бундеслигада 4та гол урган яримҳимоячи Чемпионлар Лигасида ҳам 2 бор таблога ўз номини ёздириб қўйишга эришди. Шунчаки айтишимиз керакки, бу футболчи ўз даврининг энг яхшиларидан бири бўлиш йўлидан кетмоқда.
Элиэс Бен Сегир — Ҳужумкор яримҳимоячи, вингер
Элиэс Бен Сегир бир неча мавсумдан бери монаколиклар сафида ўзини кўрсатиб келаётган бўлсада, айнан шу мавсумда ўзини росмана вундеркид сифатида намойиш эта бошлади. Франция 1-лигасида аллақачон 2та гол ва 2та ассист амалга оширди. Ҳужум учлигига бериладиган узатмалар бўйича ҳам (14,39та) у фақат Александр Головиндангина орқада (18,79та). Франция ёшлар тизимида шуғулланган Бен Сегир Марокаш билан Жаҳон Кубоги саралаши доирасидаги Замбиа ва Конгога қарши учрашувларда биттадан гол ҳамда ассист қилди.
Алберто Молеиро — Ҳужумкор яримҳимоячи, вингер
Ла Лиганинг 9та турида бирорта ғалабага эриша олмаган ва умумий ҳисобда 9та голи билан турнир жадвалининг энг сўнгги поғонасида бораётган «Лас Пальмас»нинг нурсиз ўйинлари ҳам Алберто Молеиронинг ёрқин ўйинига соя сола олмаяпти. Ҳужумкор яримҳимоячи жамоасининг Ла Лигада киритган голларининг учдан бир қисмига муаллифлик қилиб турибди. Қўшимчасига, унинг ҳар ўйинда ўртача 1,84та яратган вазиятлари ва 2,62та муваффақиятли дриблинги жамоадошлари орасида мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб туришини таъминламоқда.
Ламин Ямал — Вингер
Виртцни энг яхши иқтидорлардан бири дейишимизга сабабчи мана шу Ламин Ямал бўлади, чунки энг яхшиси — у. Ростдан ҳам, қандай қилиб бу бола 17 ёш бўлиши мумкин? Ямалнинг иқтидорига шубҳа қилганларга Евро-2024ʼда Испанияни чемпионлик сари етаклаб боришини томоша қилишга олд қаторлардан жой олиб берди. Шундан сўнг, у янги мавсумни 4та гол ва 5та ассист билан бошлаб ҳам олди. Чемпионлар Лигасидаги голлари ҳисобини ҳам очишга улгурган Ямал ушбу турнирда гол урган энг ёш футболчилар рейтингида Ансу Фатидан кейинги ўринга жойлашди. Ҳар ўйинда ўртача ҳисобда амалга ошираётган 3,37та муваффақиятли дриблинги «Барселона»даги исталган жамоадошининг натижасидан яхшироқ.
Сантиаго Кастро — Ҳужумчи
Шу йилнинг январида Аргентинанинг «Велез» клубидан Италияга кўчиб ўтган футболчи аллақачон ўз йўлини топиб олишга ҳам улгурди. Жошуа Зиркзе кетганидан сўнг бўшаб қолган ҳужум чизиғини тўлдираётган футболчи А Серия жорий мавсумида 3та гол ва битта ассист амалга оширди. Аммо 172 см бўйга эга футболчининг техник имкониятлари ҳам нидерландиялик собиқ жамоадошиникидан фарқ қилади. Мисол учун, ҳар 90 дақиқада у 1,17та муваффақиятли дриблинг амалга оширмоқда.
Эммануэл Эмега — Ҳужумчи
Яна Францияга қайтдик ва бу гал Нидерландия ёшлар жамоаларида ўйновчи, 21 ёшида ўз юртидан ташқари, Белгия, Австрия ва Францияда ўйнашга улгурган футболчи учун. «Челси» ўзининг тармоқ клуби ҳисобланган «Страсбур» сафида ўтган мавсумдаги 38та учрашувда 12та гол ва 3та ассист қайд этган футболчига қизиқиш билдирмоқда. «Штурм Граз» сафидан Францияликларга келиб қўшилган футболчи ҳар 90 дақиқада амалга оширилаётган аниқ зарбалар сони (1,97) бўйича Лига-1’да фақат Усмон Дембеле ва Жонатан Роудан ортда бормоқда, холос.
"Барселона" ҳимоячиси шу ёзда Америка кубоги чорак финалида Уругвай таркибида Бразилияга қарши (0:0, пеналтилар бўйича 4:2) ўйнаб, ўнг сонидан жароҳат олганди.
Душанба куни Карим Бензема бошчилигидаги “Ал Иттиҳод” жамоаси “Ал Жандал”ни мағлуб этди (2:0).
Аввалроқ, "Ювентус" ярим ҳимоячиси антидопинг қоидаларини бузгани учун 4 йиллик дисквалификацияга учраган эди. Кейинчалик, футболчининг CASга жазони енгиллаштириш борасида қилган мурожаатига ижобий жавоб қайтарилиб - дисквалификация муддати 18 ойгача қисқартирилганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789