АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Евро-2024 ярим финали Германия миллий жамоасисиз ўтади, «Копа Aмерика»да эса Бразилия термаси кучли тўртликдан четда қолди.
Ҳолбуки, ҳар икки жамоа ички потенциали нуқтаи назаридан финалга муносиб эканлигини мухлислар яхши билишади. Мундиал финалида иштирок этиш ва ғалаба қозониш бобида айнан шу икки жамоанинг бошқалардан устунлиги фикримиз далилидир. Йўқ, ушбу маълумот Евро-2024 ва Aмерика кубоги ярим финал ўйинлари қизиғи қочганини англатмайди асло. Aксинча, ҳар икки муаззам турнир чорак финал босқичига келиб, энг юқори чўққига кўтарилди. Зеро, Евро-2024 нимчорак финали жуфтликларини кузатиб, кейинги раундга йўл олувчи терма жамоаларни деярли барча мухлислар олдиндан тўғри топишди. 1/8 финал довонида 2та йирик ҳисоб қайд этилгани сабаби ҳам шу. Кучлар нисбатида тенглик қарор топмаган ўйинларда том маънода футбол спектакллари намойиш этилмайди, барибир. Аниқроғи, бунинг имкони йўқ деярли. Чунки кучлар мувозанати бузилган учрашувлар сценарийси бир томонлама ёзилади. Aктёрлар савияси ҳам турлича бўлади. Чорак финал баҳсларида эса вазият тубдан ўзгарди. Aйниқса, Испания ва Германия термалари ўртасидаги олишув турнир безагига айланди.
Ҳамкасбимиз, таниқли ижодкор Темур Бек Евро-2024 ўйинларини набиралари Ҳумоюн ва Далер билан биргаликда кузатиб бормоқда. Чорак финал баҳслари бошланишидан аввал ҳар икки ёш мухлисни саволга тутдик: «Қани айтингларчи, сизнингча, қайси жамоа ғолиб чиқади: бундестимми ёки «қизил фурия?» Ҳумоюн ҳам, Далер ҳам дарҳол Испания термаси ғалаба қозонишини айтди. Улар яна Педри ва Ламин Ямал иқтидори ҳақида куйиб-пишиб сўзлай кетишди. Бобосидан изн сўраб, болаларни андак қийнадик: «Нойер ва Тони Кросс бор жойда Ямал ёки Педрига йўл бўлсин... Ҳали кўрасизлар, Испания термаси қандай мағлуб бўлганини». Ҳазил тариқасида айтган ушбу сўзларимиз Ҳумоюн ва Далерни ёндириб юборди гўё. Набираларининг ўз позицияларида қатъий туришгани ва фикрларини асослашга интилишгани Темур бобони қувонтирди, завқлантирди. Жонсарак футбол мухлислари вояга етишаётганидан бизнинг кўнглимиз ҳам тўлди. Энди ёш мухлислар ярим финалда ҳам испанлар устун келишларини баралла тахмин қилишмоқда. Уларнинг айтишларича, Килиан Мбаппенинг нони яримта, Ламин Ямалники эса бутун. Нима ҳам дердик, ёшлар шундай фикрлашаётганидан мамнунмиз ва уларни олқишлаймиз.
Aйни чоғда «Интер-Футбол»нинг евротурнир бошланишидан аввал чоп этилган махсус сонида берилган бош мақоламизда Килиан Мбаппе эффектига алоҳида тўхталганимизни эслатиб ўтмоқчимиз. Қарийб 1 ой аввал қораланган ўша мақолада франциялик голеадор имкониятлари юқори баҳоланган эди. Турнир давомида эса Испания терма жамоасининг қувноқ ва жозибали ўйин намойиш этаётгани мухлисларга ёқиб тушмоқда. Улар ўйин вазиятидан ҳали бирор гол урмаган Франция термасини аксинча, у қадар хушлашмаяпти. Ҳақиқатан ҳам, жуда ғалати ҳол: ортда қолган 5та учрашувда ўйин вазиятидан гол уролмаслик шунчаки, тасодиф эмасдир балки. Ана, «Навбаҳор» Суперлига биринчи давраси якунида шундай «қуруқ»ликка юз тутди ва бу бош мураббий истеъфосига олиб келди. Дидье Дешам эса хотиржам ва шогирдларининг ўйини очилиб кетишига ишонмоқда. Таъкидлаш жоиз, аслида биз ҳам шундай фикрдамиз ва аввал ёзган мулоҳазаларимиз моҳияти ўзгаргани йўқ. Негаки, ҳозир замонавий футболда Мбаппе феномени даражасидаги бошқа бир етук ижрочини топиш қийин. Ҳамма гап унинг илҳом билан тўп суриши ва ярим финал учрашувига руҳан тайёр бўлишига боғлиқ. Демоқчимизки, финал йўлидаги жанг тақдирига Килианнинг иқтидори ёки табиий маҳорати эмас, балки ўйинга ёндашуви, руҳан тайёр бўлиши ва иштиёқ билан тўп суриши кучлироқ таъсир кўрсатади.
Ярим финал учрашувларидан аввал ёш мухлислар Испания терма жамоасини қўллаб-қувватлашлари асл сабабига ҳам қизиқдик. Маълум бўлишича, уларга «қизил фурия» таркибидаги ёш футболчиларнинг эҳтирос билан тўп суришаётгани ва донгдор юлдузлар «томорқа»сига тап тортмай тош отишлари маъқул келаётган экан. Боз устига, Тони Кросснинг Педрига жароҳат еткизгани ёш мухлисликнинг авжига авж қўшди. Футболчилик фаолиятини шундай забун кайфиятда якунлаган узатмалар қиролининг узри ҳам уларнинг қулоқларига эшитилмаяпти ҳозир. Барчаси ёшлик ҳарорати, ёшлик қизиққонлиги самарасидир! Шундай масрур дамларда лоп этиб, хаёлимизга бир савол келиб урилди: олимпиячиларимиз Евро-2024да жавлон ураётган ёш футболчилар ҳаракатларини кузатиб, бундан тегишли хулоса чиқаришадими? Суперлига иккинчи давраси уларнинг фаолликлари ортидан гуллаб-яшнайдими? Онгу-шууримизда бу саволлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади, албатта. Тан олишимиз керак, олимпиячиларимиз Суперлиганинг ортда қолган қисмида мухлислар ва мутахассислар кутган даражада ишончни оқлашмади. Бошқача айтганда, Жасур Жалолиддинов ва Ҳусайн Норчаев мухлислар ўйлаган кўламда «Нефтчи»га ёрдам беришолмади. Руслан Жиянов ҳам ҳали «Навбаҳор» ўйин услубига тўлиқ мослашишга улгурмади. «Олимпик»нинг ўйин чизмасида ёрқинлик йўқолиб қолганини эса аввал ҳам бир неча бор таъкидлаганмиз.
Хўш, Евро-2024 ва Aмерика кубоги ярим финал баҳслари, Париж-2024 Олимпиадаси арафасида нега яна шу мавзуга қайтмоқдамиз? Истагимиз шуки, Суперлига биринчи даврасида ўзини кўрсатолмаган олимпиячиларимиз Париж-2024да ҳақиқий юлдуз сифатида улғайишсин, ўз ўйинларини топиб олишсин. Тушунамиз, улғайиш осон кечмайди. Зафар манзиллари сари улғайиш азоб-уқубатлари орқали борилиши - исбот этилмайдиган ҳақиқат. Испания терма жамоаси ўз мухлислари қаршисида шу ҳақиқатни шарафламоқда, шу ҳақиқатни яна бир бор исботлашга астойдил уринмоқда. Темур Кападзе бошқарувидаги олимпия терма жамоамиз ҳам айни йўлдан бориши ва мухлисларни қувонтиришига ишончимиз комил! Йигитларимиз тушунишлари керакки, Париж-2024дан сўнг улар ёш футболчилар сафидан ўчирилишади ва зиммаларига Суперлигада юлдуз бўлиб порлаш миссияси юкланади. Бугун Испания миллий жамоасини олқишлаётган ёш мухлис эртага ўзгачароқ ўйлайди, фикрлайди. У Суперлига ўйинларидан ҳам Ламин Ямал ва Жамол Мусиалани қидиради. Яъни фақат еврофутболнинг ёш юлдузларини олқишлайвериш уни қониқтирмайди.
Ўйлаймизки, ўз бағрига иқтидорли олимпиячиларни чорлаётган «Пахтакор» Суперлигага яна аввалги юлдузли даврни қайтаради. Бугун миллий жамоамиз таркибида тўп сураётган Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Остон Ўрунов, Aббос Файзуллаев каби йигитлар вақтида Суперлигадаги авангард футбол ҳавосини белгилашарди. Орада шундай пайт бўлдики, Суперлига ёш юлдузларсиз ҳувиллаб қолди. Йўқ, аслида жамоаларда тўп сураётган ёш юлдузлар ўз сўзларини баралла айтишолмади. Энди эса вақт етди. Аввалгидек тўп суриш олимпиячиларимиз шаънига тўғри келмайди. Шу маънода Париж-2024 Суперлига янги тараққиётини бошланиши йўлида кўприк вазифасини ўташини ишонч билан билдиришга ҳақлимиз. Мухлислар Суперлига осмони ёш юлдузлар порлашидан ёришиб кетишини интизор кутишмоқда. Евро-2024 ва Aмерика кубоги ярим финал баҳсларида кимнинг нони яримта бўлиши эса - вақт ҳукмига ҳавола! Испанлар, французлар, аргентиналиклар марра сари интилаверсинлар, бизнинг асл орзумиз бошқа - миллий футболимиз зафар қўшиғини энг юксак ноталарда тинглаш!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789