АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖЧ-2026 3-саралаш ўйини олдидан ўтказилгшан пресс-конференцияни 2-қисмида термамиз ёрдам чи мураббийи Владо Радманович ҳамда етакчи футболчиларимиздан бири Жалолиддин Машариповлар иштирок этишди.
В.Радманович: - Жуда қийин ўйин бўлади, сабаби Эрон кучли терма жамоалардан бири. Мазкур термага қарши 3 марта майдонга тушишга улгурдик. Иккала жамоа бир бирини яхши билади. Бўлажак баҳсда бош мураббий Сречко Катанец қатнаша олмайди. Аммо биз ёрдамчилари унинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қилами...
Қандай тактикада ўйнашни сўнгги машғулотдан кейин футболчиларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига қараб аниқлаймиз. Бизда 3 хил схема бор. Икки марказий ҳимоячи ёки икки ҳужумчи билан ҳам ҳаракат қилишимиз мумкин.
Футболчиларнинг ҳолати? Ўтган ой билан солиштирганда бу сафар ўйинчилар анча яхши формада. Вақт муаммоси эса барча жамоаларда бор. Чунки миллий жамоада машғулотларга фақат 3 кун вақт бўлади. Аммо бу ўйинчилар 3 йилдан бери бирга ва бир-бирларини сўзсиз тушунишади. Ҳар бир чизиқда икки нафардан футболчимиз бор ва рақобатбардош таркибга эгамиз. Остон Ўруновнинг ҳолати яхши, у ҳам эртага ўйнай олади..
Албатта бу ўйинга ҳам Катанец режа тузади. У билан бир неча бор видеомулоқот қилдик. Баҳс давомида ҳам алоқада бўлиб турамиз ва нимадир нотўғри кетса, бош мураббий кўрсатмалар беради...
***
Ж.Машарипов: - Эртанги ўйин ҳақида ортиқча гапириб ўтириш шартмас, айтилганидек, бир-биримизни жуда яхши биламиз. Ўз майдонимизда керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси биз ўйлагандек бўлишига ишонаман. Рақибнинг заиф томонлари? Бу ҳақда ҳозир гапира олмайман. Чунки бу ерда эронлик журналистлар ҳам ўтирибди. Режамиз бор ва унга амал қилиб, натижага эришмоқчимиз.
Таркиблар? Эронда топ-5 лигада легионерлар камайди, лекин БААдаги 3 футболчиси бир клубда ўйнамоқда ва улар бир-бирларини жуда яхши тушунади. Улар БААда ўйнаётганида футбол мақсади йўқ, албатта. Умуман олганда эса нафақат Эрон, Осиёнинг кўплаб жамоаларидан кучлимиз.
КХДР билан ўйинда индивидуал гол урдим деб ўйлаймайман, чунки эътибор қилсангиз гол ҳимоядан бошлаганди. Бу ҳаммаси машғулотда ишланган. Қайтараман ҳозирги кунда бизда кучли коллектив йиғилган. Эртага буни майдонда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.. Бизда яхши жамоа шаклланган ва ички муҳит ҳам аъло даражада...
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ЖЧ-2026 3-саралаш босқич 3-тури доирасидаги ўйин 10 октябр куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида соат 19:00да бўлиб ўтади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789