Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ўзининг аввалги шонли даврларига қайтишни мақсад қилган Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси бу мақсад йўлида яхшигина изланиш ва ислоҳотларни амалга оширмоқда.
Жамоа жорий йил аввалида таркибни сезиларли равишда кучайтириш баробарида ўтган мавсумдаги етакчиларни ҳам ўз сафида ушлаб қола олди. Улардан бири Жамшид Искандеровдир. Биз ўтган ҳафтада «Навбаҳор» қароргоҳига ташриф буюриб Искандеровни суҳбатга тортдик.
- Сизни яна бир бор муборак моҳи Рамазон ойи билан табриклаймиз. Саволларимизга жавоб беришдан олдин ушбу мавсум стартидан олаётган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Табрик учун раҳмат, ўз ўрнида мен ҳам бутун халқимизни муборак Рамазон ойи билан табриклайман. Таассуротларга келадиган бўлсак, мавсумни кўтаринки кайфият ва ўзига хос ҳис-ҳаяжон билан бошлаб олдик. Дастлабки турлар ўз майдонимизда ўтказилганлиги жудаям яхши бўлди. Чунки, бизда ажойиб ва жонкуяр мухлислар борки, уларни кўз ўнгида чиройли ғалабаларга эришиб мавсумга юқори кайфиятда киришмоқчи эдик. Шукрки буни уддаладик. Энди буёғига ҳам қўлдан келганича шу мухлислар учун чиройли ўйинлар ҳамда яхши натижалар қайд этишга интиламиз.
- Турнир жадвалида «Бунёдкор» ва «Нефтчи» пешқадамлик қилишмоқда. Жорий йилги мавсум шу кўринишда старт олишини кутганмидингиз?
- Албатта, ахир бу Суперлигаку. Бу турнирда барча жамоалар муносиб иштирок этиш учун ўзига яраша тайёргарлик кўришади. Сиз айтиб ўтган жамоалар мавсум давомида ҳам етакчилар қаторидаги ўрниларини сақлаб қолишадими ёки йўқми ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Аммо шуни айтишим мумкинки, ҳар бир жамоа бўлажак ўйинга пухта тайёргарлик кўрган ҳолда, максимал куч билан майдонга тушмоқда.
- Яхши биласиз, «Навбаҳор» мухлислари ҳали ҳамон чемпионлик орзуси билан яшашмоқда. Бу йилги мавсумда уларга ғолибликни туҳфа этиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Чемпионат эндигина старт олди ва олдиндан аниқ бир нима дейишга шошилмаган бўлардим. Олдимизга қўйилган мақсад йўлида ўз майдонимиздаги ўйинми, ёки сафар учрашувлари бўладими фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушамиз. Қўлдан келганича максимал даражада очко жамғаришга ҳаракат қиламиз.
- Жамоангиз мавсум аввалидаги кетма-кет иккита йирик ғалабадан кейин қаторасига икки бор мағлубиятга учраган «Пахтакор» меҳмони бўлди. Мазкур учрашувда ғалаба қозониш учун нима етишмади ҳамда ниманинг эвазига имконият бой берилди, деб ўйлайсиз?
- Яхши биласиз, «Пахтакор»-«Навбаҳор» қарама-қаршилиги доимо шиддатли ва муросасиз руҳда ўтиб келган. Бу учрашувлар бир-бирига муносиб ҳар икки жамоа учун ҳам оғир ўйинлар сирасига киради. Тўғрисини айтганда, мухлислар биздан бу сафар ҳам ғалаба кутишаётган эди. Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Нима ҳам деймиз, бу футбол унда кимдир ғалаба қозонади, кимдир имкониятни бой беради. Агар ўша куни ўйин сўнггидаги пенальтидан фойдалана олганимизда балки ўйин дуранг натижа билан якунланармиди... Ғалабага нима етишмади? Биринчи навбатда тезкор гол ўйинимизга ўз тасирини ўтказган бўлса, кейинчалик айрим чизиқларда устунликни рақибга топшириб қўйдик. Шу сабабли ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик.
- Ўтган йилги мавсум якунларига кўра Ўзбекистоннинг «Энг яхши футболчиси» номинациасида ғолибликни қўлга киритдингиз. Бундай футболчиларга хориждан ҳам яхшигина таклифлар бўлиши табиий...
- Тўғрисини айтсам, бундай эътироф ўзим учун ҳам, жамоамиздагилар учун ҳам ёқимли бўлди. Бу ҳам бир ютуқ, мен эса буни жамоамизнинг ютуғи деб биламан. Биз биргаликда ҳаракат қилиб, шундай эътирофга эришдик. Таклифларга келадиган бўлсак, яширмайман айрим жамоалардан талифлар бўлди. Лекин, «Навбаҳор» раҳбарияти ва мураббийлари билан келиша олганимиз ҳамда ўзимга ҳам «лочинлар» сафида тўп суриш маъқул келганлиги туфайли жамоада қолдим. Бу ерда Худога шукур, кам бўлмадим.
- Салоҳиятингиздан келиб чиққан ҳолда Жанубий Кореядаги фаолиятингиз узоқ йиллар давом этишини тахмин қилган эдик. Аммо вазият кўпчилик кутганидек бўлиб чиқмади. Бунинг сабаблари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
- Жанубий Кореядаги фаолиятим ёмон ўтмади, деб ҳисоблайман. У ерда икки йилга мўлжалланган шартнома асосида тўп сурдим. Ўйлашимча, ўзимни кўрсата олдим. Ўзига яраша қийинчиликлар ҳам бўлди, яхши ўйинлар ҳам ўтказдик. Ортга қайтишимга эса оилавий шароит ҳамда шартномам якунланганлиги сабаб бўлди. Аслида янги шартнома таклиф қилишганди, аммо юқорида айтиб ўтганимдек оилавий шароит туфайли Ўзбекистонга қайтиб келдим. Назаримда, Кореяда ўзимни яхши томонлама кўрсата олдим ва улардан ҳам кўп нарса ўргандим.
- Ўтган йилги мазмунли фаолиятингиз натижасида яна миллий терма жамоамиздан чақирув олдингиз ва албатта, Сречко Катанецнинг бўй-бастингиз борасидаги фикрларини йўққа чиқара олдингиз. Бундан эса барчамиз бирдек хурсандмиз...
- Бундан албатта, ўзим ҳам ниҳоятда хурсандман. Чунки анчадан буён терма жамоадан чақирув олмаётгандим. Очиғи, камина қатори ҳар бир футболчи терма жамоамиз таркибида тўп суришни мақсад қилади. Таассуротлар ижобий, бу галги йиғин доирасида иккита яхши савиядаги рақиблар билан ўйин ўтказиб келдик. Ўйлайманки, бошланишига ёмон эмас. Насиб қилса терма жамоамиздан мунтазам чақирув олишга ва ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
- Олдинда турган Осиё кубогида терма жамоамиз имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Кўриб турибмизки терма жамоа яхши шаклланмоқда. Олдинда турган турнирда муносиб қатнаша оламиз, деб ўйлайман. Ундан кейин эса ЖЧ-2026 саралаш баҳслари бошланади. Бу циклда ҳам имкониятларимизни юқори баҳолайман.
- Собиқ футболчи Садриддин Абдуллаев сизни маҳоратингизга таъриф бериш жараёнида Жамшид ниҳоятда ақилли футболчи, деган эди. Сизнингча замонавий футболда қай бири муҳимроқ - дриблинг, тезкорлик ёки ақл билан ўйнаш?
- Ўз даврида юртимизнинг кўзга кўринган футболчиларидан бири бўлган Садриддин аканинг бундай таърифлари мен учун ёқимли. Очиғи, ўзимни бу даражада жуда зўр футболчиман, деб ҳисобламайман. Майдонда қўлдан келганича бор маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Саволингизга келсак, ўйин давомида ҳар кимда ҳар хил ҳолат юзага келади. Кимгадир тезлик, кимгадир дриблинг, яна кимдир ақл билан ўйнашига тўғри келади. Ўзимга эса ортиқча таъриф бера олмайман, вазиятдан тўғри қарор орқали чиқиб кетиш учун имкон қадар ҳаракат қиламан.
- Фаолиятингиз давомида сиз билан бирга ишлаган энг яхши мураббийни айта оласизми?
- Мен учун Самвел Бабаян энг яхшиси. Сабаби, бу мураббий ҳар бир кичик детални ҳам беэътибор қолдирмай унга масъулият билан ёндашади, хато қилмасликка ҳаракат қилади. Биргина вазиятни ўн марталаб таҳлил қилиши, тиришқоқлиги, ўз устида тинимсиз ишлаши таҳсинга лойиқ.
- Сизнинг позициянгиздаги футболчилар меҳнати асосан олдинги чизиқ вакилларининг ишончли ўйнаши орқали кўзга кўринади. Фаолиятингиз мобайнида сиз билан биргаликда самарали ўйинлар ўтказган ҳужумчини айта оласизми?
- Тўғриси, бу ҳақда жуда кўплаб футболчиларни айтишим мумкин. Кўпроқ ўйнаганим эса Игор Сергеев. У билан академиядан бошлаб бирга шуғулланиб, ўйнаб келганмиз. Кейингиси Анвар Солиев. У кишининг ёшлари мендан анча катта бўлсада биргаликда ўйнаб кўплаб яхши натижаларга эришдик. Шу ўринда ҳужумчи бўлмасада Жалолиддин Машариповни ҳам эътироф этган бўлардим. У билан «Пахтакор»да бир-биримизни жудаям яхши тушуниб ўйнардик, қанотларда яхши очилиши эвазига кўплаб хавфли вазиятларни яратардик. Жамоадошим Темурхўжа Абдухолиқов билан ҳам олдинлари биргаликда самарали фаолият олиб борганмиз. Эндиси эса мана юртимизнинг кўзга кўринган футболчиларидан бири Шоҳруз Норхонов билан биргаликда ўйнаш имконияти мавжуд. У билан ҳам самарали ўйинлар ўтказишга уриниб кўрамиз.
- Суперлига жамоаларининг жорий йилги таркибига назар солган ҳолда айтадиган бўлсак, энг яхши ярим ҳимоя чизиғи «Навбаҳор»га тегишли бўлиб турибди. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?
- Албатта, бу йил жамоа ярим ҳимоя чизиғида кучли ижрочилар жамланди. Насиб қилса барчамиз биргаликда ҳаракат қилиб мухлисларимизга яхши натижалар тақдим қиламиз. Ишқибозлар ҳамда футбол жамоатчилиги бежизга бизнинг ярим ҳимоя чизиғини Ўзбекистондаги энг кучлиси деб эътироф қилишмаяпти. Биз буни амалда кўрсатишга интиламиз.
- Ўтган йилги мавсумда «Навбаҳор» ўйинини қуришда сиз ва Жамшид Болтабоевнинг ҳиссангиз катта бўлди. Бир сўз билан айтганда марказдаги Жамшидлар тандеми ёмон чиқмади...
- Ўтган йилги мавсумда ҳам жамоадаги ҳар бир футболчи ўзига яраша маҳоратга эга кучли футболчилар эди. Улар билан биргаликда ажойиб натижаларни кўлга киритдик. Жамшид ҳақиқатдан ҳам кучли футболчи ва ўтган йили ўзини жудаям яхши кўрсатди. Жамоа учун катта меҳнат қилди, кўп ўйинларда фойдаси тегди.
БЛИЦ САВОЛЛАР:
- Месси ёки Роналду?
- Месси.
- «Реал Мадрид» ёки «Барселона»?
- «Барселона».
- АПЛ ёки Ла Лига?
- АПЛ.
- Тошкент ёки Урганч?
- Урганч.
- Интернет, телевидения ёки газета?
- (ўйланиб) Интернет.
- Пул ёки карьера?
- Керьера яхши бўлса пул ўзи келади.
- Саудия Арабистони, Қатар, БАА?
- Саудия Арабистони.
- Фаолиятингизни якунлагандан кейин яшаш учун қайси давлатни танлаган бўлардингиз, Жанубий Корея ёки Япония?
- Ўзбекистон.
ХУРШИДБЕК суҳбатлашди
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789