Жамшид Искандеров ҳам кетмоқда

Жамшид Искандеров ҳам кетмоқда

Суперлига-2024 якунига етгач «Навбаҳор»ни бир қатор етакчилар тарк этиши кутилмоқда.

 Аввалроқ сариқ карточкалари тўпланиб қолгани боис “Андижон”га қарши учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлган ҳужумчи Тома Табатадзе жамоа билан хайрлашган эди. Кеча Жамшид Искандеров ҳам Наманган клубидан кетаётганини маълум қилди.

«Ҳаммаси учун раҳмат! Чиройли 3 йил учун! Сиз азиз мухлислар олдида футбол ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган», - дея ёзади футболчи инстаграмдаги саҳифасида.

Аввалроқ, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцацияси президенти Шавкат Абдураззоқов жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабидан таркибни ёшартириш ва маҳаллий ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратишни сўрагани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Андижон” учрашуви 30 ноябрь куни Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида соат 15:00 да старт олади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.