Заньоло учун курашга «Тоттенхэм» ҳам қўшилди

Заньоло учун курашга «Тоттенхэм» ҳам қўшилди

«Рома» футболчиси Николо Заньоло ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин.

«Тоттенхэм» спорт директори Фабио Паратичи «Рома»даги ҳамкасби Тиаго Пинто билан 22 ёшли футболчи масаласида боғланди, дея хабар бермоқда Sky Sport нашри. Аввалроқ, Италия миллий жамоаси аъзосига «Милан» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. Эслатиб ўтамиз, римликлар Заньоло учун 50 млн. евро талаб қилмоқда. Футболчининг «жаллороссилар» билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.