Жанлуижи Буффон: "Бутун ҳаётим йиқилмоқ ва турмоқдан иборат бўлган"
Катта мақсадларга эришишни ният қилган ҳар қандай инсоннинг умр йўлларида турли паст-баландликлар, қийинчилик ҳамда машаққат, йиқилмоқ ва турмоқ мужассам.
Жаҳоннинг энг қиммат футболчиси мақомидаги Неймар Мессидан 5, Роналдудан роппа-роса 7 ёшга кичик.
Чунки у ҳам, Роналду ҳам 5 февралда таваллуд топишган. Бразилиялик касбдошларининг ёшида Лионель ва Криштиану Европада тўп суришган ва «Олтин тўп»га даъвогарлик қилишганди. Нуфузли соврин яқинда 33 ёшини нишонлайдиган вингерни четлаб ўтади. Ҳужумкор ўйинчи учун баобрў ёш. Фақат қанотлардаги айрим фахрийлар ўз турмуш тарзларини қайта кўриб чиқиб, ўзларини футболда сақлаб қолишга қарор қилишган.
Неймар унақа эмас. Назарий жиҳатдан, футболчи ичиши, рақсга тушиши, казинода 100 минглаб еврони бой бериши, фарзандларининг онасига хиёнат қилиши, лекин майдонда жароҳат олмасдан футбол ўйнаши мумкин. Назарий жиҳатдан мумкин. Амалда эса бразилиялик Адриано озғин Неймарга қиёслаганда паҳлавон бўлсада, 26 ёшида ичкилик туфайли мукаммал саломатлигидан жудо бўлди. Ҳозир дайдиб юрган Адрианони Рио-де-Жанейронинг қашшоқ тумани кўчаларида учратиш мумкин.
Неймар ҳозирча пияниста эмас. Лекин кимнидир маъшуқалари бирин-кетин унга бир неча ойлик фарқ билан чақалоқлар туғиб бераётган шароитда, унинг ҳаётида тартиб қолмайди. Вингер жорий мавсумда «Ал-Ҳилол»нинг ОЧЛ доирасидаги 2та ўйинида бор-йўғи 42 дақиқа тўп сурди. Жароҳати туфайли у ички чемпионат рўйхатига киритилмаган.
Энди навбатдаги жароҳат. Неймар ўрнига номзод қидиришмоқда. Боз устига, «Ал-Ҳилол» мутасаддилари ҳужумчининг кетиш истагида эканлигини гумон қилишлари мумкин. Футболчи бир йилдан кўпроқ вақтини хочсимон безларини даволашга сарфлаганди. Энди тизза ости пайлари шикастланди. Агарда клубга қайтиш нияти бўлса, янги йилдан аввал қайтиши гумон. Клубда юришининг ўзи учун ҳам унга миллионлаб маблағни аяшмаяпти.
Агентга «Сантос»га ўтишнинг кераги йўқ
Неймар атрофида унинг фаолиятига зарар келтирган шахслар бор. Уларнинг бири Пини Захави. Исроиллик агент футболчининг фаолиятига ва ҳаётига ўзгача таъсир этадиган АПЛга эмас, айнан Саудияга йўл олиши учун бор билим-малакасини сарфлади. Иккинчиси, Неймар Сантус - ҳужумчининг отаси. Заргарлик буюмлари билан шуғулланган собиқ савдогар ўғлининг манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига, аксинча, зарар келтирди.
Неймар 222 млн. евро эвазига намойишкорона тарзда «ПСЖ»га йўл олмаслиги, у ерда барвақт таслим бўлиб, Саудияни танламаслиги керак эди. Оқибатда, у одатдагига нисбатан ёмон машқ қила бошлади, савиясини йўқотди. Бунинг натижаси - жароҳатлар шодаси. Агар ҳужумчи «Барса»дан «Бавария» даражасидаги клубга ўтганида, Арьен Роббен фаолиятини такрорлаши мумкин эди. «Реал»да ўз ўйинини топа олмаган нидерландиялик, Мюнхенда совринларни қўлга киритганди.
«Ал-Ҳилол» Неймарнинг ёрдамисиз муваффақиятли тўп сурмоқда. Жорже Жезус клубидагилар буни жуда яхши тушунадилар. Невеш, Милинкович-Савич, Митрович, Малком ва Канселудек забардаст ўйинчилар Неймарнинг голларисиз чемпионликни сақлаб қолишга қодирлар. Ҳа, «Ал-Иттиҳод» жиддий рақобат кўрсатмоқда, лекин «Ал-Ҳилол» ҳам Роналдунинг «Ал-Наср»идан енгилмади.
Захави билан катта Неймар эса вингернинг Саудияда қийналишини кутишмоқда. Футболчига 100 млн. атрофида йиллик иш ҳақи беришади. Ваҳоланки, мунтазам майдонга тушганида, бонуслар эвазига иш ҳақи 200 «лимон»га етиши мумкин эди. Бироқ ҳужумчини фақат қимор ўйинлари қизиқтиради. Ҳатто қизининг туғилган кунини ҳам у казинода қиморбозлик билан ўтказганди.
Неймарнинг қадрдон клуби «Сантос» собиқ ўйинчисини қайтармоқчи бўлганди. ХХ-асрда қирол Пеле клуб рамзи мақомида эди. Энди унвон «Сантос» учун унчалик омадли бўлмаган Бразилия терма жамоасидаги ўриндошига ўтди. Неймар «селесао» таркибидаги голлар сони бўйича қиролдан ўзиб кетди, фаолиятидаги энг кўп учрашувларни (225та) эса, қадрдон клубида ўтказди. Жароҳатлар унинг футболдаги иштирокига таъсирини берадиган ибратли мисол.
Соғлом Неймар ЕЧЛни танлаши керак эди
Бу ёғига инжиқлиги, майдондаги беқарорлиги ва жиддий шикастланишларнинг кўплиги сабабли, ЕЧЛдаги клублардан бирортаси уни ўзига жалб этишни истамаяпти. Агар у Сантуснинг баридаги маишатни эмас, футболда чинакам бурилиш ясашни истаса, ўзи учун жамоани Европадан излаган бўларди. Бироқ бундай ўзгаришлар юз беришига ишонч йўқ. Футболчи атрофидаги «жонкуярлар»ни ўйиндан келадиган наф қизиқтирмайди, улар учун худди Неймар каби, пул муҳим.
Агент ва отасининг ножўя таъсири футболчининг айбсизлигини сал бўлсада, оқлайди, деб ўйламанг. Яқинда Неймар ҳомиладор маъшуқасига хиёнат қилиб, тез орада ёнига қайтди. пулнинг қуввати туфайли тўнғич ўғлининг онаси бўлмиш Каролинадан кичкина чақалоқни тортиб олди. У «Барселона» ва «ПСЖ»га нисбатан ҳурматсизлик қилди.
Неймар - катта футболдаги энг ёмон намуна. Боз устига, самарали эмас. Ундан умидвор бўлган «ПСЖ» ЕЧЛда ғолиб бўла олмади, Бразилия эса жаҳон чемпиони унвонини қўлга кирита олмади. Бироқ Неймар ЖЧ-2026да иштирок этиш ниятида. У вақтга қадар Жуниор бемалол МЛС клубларидан бирига ўтган бўлиши мумкин. Бразилиянинг бирон-бир клуби бу футболчининг иш ҳақини кўтара олмайди.
«Палмейрас» президенти Лайло Перейра Неймар билан музокаралар олиб борил-яптими, деган саволга кескин жавоб қайтарди: «Бизнинг клубимиз касалхона эмас». Лекин шайхлар ҳам футболчига «Ал-Ҳилол»да юргани учун ҳақ тўлашни истамайдилар. Бунинг устига, унда ҳақ тўлашга қурби етадиган ва «Ал-Ҳилол»ни нақд пул билан таъминлайдиган фанатлар йўқ. Роналду ва Месси ўз клублари ва лигалари учун ишлайдилар. Неймар эса бутун ҳаёти давомида фақат ўзининг кўнгилхушлиги ва яқинлари учун пул ишлайди.
Яқинда «Сантос» «А» се-риясига қайтгач, Неймарда уйга қайтиш ва доғ тушган обрўсини тиклаш эҳтимоли пайдо бўлди. Бироқ Бразилияда интизом бобида муаммоси бор футболчилар янада ёмонроқ ўйнайдиган бўлиб қоладилар. Неймар Саудияда спорт формасини тиклаб олишга интилди, лекин тиклай олмади, Бразилияда ўзини бутунлай йўқотиб қўйса керак.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Катта мақсадларга эришишни ният қилган ҳар қандай инсоннинг умр йўлларида турли паст-баландликлар, қийинчилик ҳамда машаққат, йиқилмоқ ва турмоқ мужассам.
Жорий мавсумда топ-лигалардаги тўпурарлар баҳсида асосан таниқли снайперлар ҳукмронлик қилишмоқда.
Араб нашрлари хабарига қараганда, Саудия Арабистони миллий жамоаси аъзолари Европа сари отланишмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789