Заха Туркиядан қўним топиши мумкин

Заха Туркиядан қўним топиши мумкин

«Кристал Пэлас»дан кетганидан сўнг эркин агентга айланган ивуарлик ҳужумчи Вильфрид Заха фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри хабарига кўра, 30 ёшли футболчининг хизматларига Истанбулнинг «Галатасарой» клуби қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг ёзишича, турк гранди африкалик футболчига йилига 9 миллион евро маош тўлашга тайёр. Маълумот учун, Вильфрид 2015 йилдан бери «Кристал Пэлас» сафида тўп суради. Ҳужумчи АПЛнинг сўнгги мавсумида 27та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол ҳамда 2та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.