Ҳар ҳолда, у ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган охирги 6та ўйинда 1та ҳам гол урмади. Боз устига, Вини Венесуэла термасига қарши сафар ўйини (1:1)да пенальтидан фойдаланолмади. Бу турда Аргентина термаси жорий саралаш циклида 3-мағлубиятга юз тутганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Шунингдек, Уругвай термаси Монтевидеода колумбияликларни енгиш асносида жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.
*** Рафинья Бразилия миллий жамоаси ва «Барселона» клуби сафида охирги 8та ўйинда 9та гол ва 3та ассист қайд этди.
*** Лионель Месси (Аргентина) фаолиятида 3-марта кетма-кет 3та ўйинда мағлубиятга юз тутди. 37 ёшли юлдуз бунга қадар «Интер Майами» сафида «Атланта»га қарши 2та ўйинда мағлубликни тан олганди (1:2 ва 2:3). Месси 2014 ва 2016 йилларда ҳам «Барселона» сафида шундай омадсиз серияга йўлиққан эди.
*** Лаутаро Мартинес Аргентина термаси либосида 31-голини нишонлади. 27 ёшли ҳужумчи шу тариқа «альбиселестлар» тарихидаги энг яхши тўрурарлар рўйхатида 6-ўринда бораётган Анхель ди Мария ва Гонсало Игуаин билан тенглашди. 5-юқори натижа эгаси Диего Марадона ҳисобида 32та гол бор. Мутлақ етакчи Лионель Месси эса 112та голга эга.
*** Перу терма жамоаси КОНМЕБОЛ доирасидаги ЖЧ саралаши тарихида дастлабки 11та ўйинда атиги 3та гол урган биринчи жамоа бўлди.
Мавсум аввалида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралган “Навбаҳор” Суперлига якунига саноқли тур қолганда мухлисларни ҳурсанд қиладиган ажойиб натижаларга эришмоқда. Лекин поез кетиб бўлди-да...