Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Суперлига 17-туридан ўрин олган “Турон” – “Бунёдкор” учрашувидаги 1-голда юзага келган баҳсли вазият Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди
Унга кўра, учрашувнинг 5-дақиқасида “қалдирғочлар” яримҳимоячиси Фарҳод Ўткиров томонидан урилган голда ўйиндан ташқари ҳолат бўлгани қайд этилди.
Мазкур ҳолат ЎФА ҳакамлар қўмитаси томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Юқорида келтирилган видеомаълумотлар қўмита вакилларига илова қилинди. Унга кўра, ушбу вазият VAR ҳакамлари томонидан кўриб чиқилган, бироқ офсайдни қайд этиш учун етарлича тасвирлар ва далиллар бўлмагани сабабли, VAR протоколи бўйича улар голни инобатга олишга мажбур бўлгани ойдинлашди.
"ВАР" ҳакамлари фақатгина МТРК узатган кадрлардан фойдалана олишини, “ФИФА пл ю с” томонидан суратга олинган тасвирлар эса уларга тақдим қилинмаслигини (техник томондан бунинг иложи йўқ) инобатга олсак, бу вазиятда VAR вакиллари ожиз қолган. Ваҳоланки , FIFA plus нинг тасвирида офсайдни илғаб олиш қийинчилик туғдирмас эди . Шу тариқа , ушбу далиллардан келиб чиққан ҳолда , ҳакамлар қўмитаси вакиллари " ВАР " ҳакамларини айбсиз деб топди .
Шунингдек, ўйиннинг бу вазиятида назоратни қўлдан чиқаргани ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмагани сабабли, учрашув ёрдамчи ҳаками Феруз Достонов айбдор деб топилди ва қўмита унга нисбатан Суперлига баҳсларидан 4 та ўйинга четлатиш ва қуйи лигага тушириш жазосини қўллади.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789