Зидан 3та клубда ишлашга тайёр

Зидан 3та клубда ишлашга тайёр

Зинедин Зидан Франция миллий жамоасидан ташқари яна уч клубда ишлашга тайёр, дея хабар бермоқда The Athletic.

Нашрнинг Зиданга яқин манбаларига кўра, франциялик мутахассис яқин йилларда Франция миллий жамоасида ишламаслигини тушуниб турибди. Сабаби Дидье Дешам камида Евро-2024 якунига қадар бош мураббий сифатида қолади. Шу боис у клубларда фаолият бошлаш вариантини кўриб чиқмоқчи. Қайд этилишича, Зидан фақат уч клуб «Реал», «Ювентус» ва «Марсел»дан тушадиган таклифларни кўриб чиқиши мумкин. У учинчи марта Мадридга қайтишга қарши эмас. «Зинеддин «Марсель» клубида ҳам иш бошлашга тайёр, фақат бунинг учун клуб «ПСЖ» билан жиддий рақобатга киришадиган имкониятга эга бўлиши ва совринлар учун курашиши лозим. У бунга қадар «ПСЖ» таклифини рад этгани сабабларидан бири ҳам ўзи туғилган шаҳар жамоаси ва болалигидаги севимли клуби «Марсел»ни ёқтириши ва ҳурмат қилиши билан боғлиқ», - дейилади хабарди. Қайд этиш жоиз, Зидан фаолияти давомида «Кан», «Бордо», «Ювентус» ва «Реал» клубларида тўп сурган. У 2021 йилда «Реал»ни тарк этгач, ҳозиргача ишсиз саналади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.