Хомяков: “Жамоада қоламанми? Буни мен хал қилмайман”

Хомяков: “Жамоада қоламанми? Буни мен хал қилмайман”

"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Очко бизга жуда керак эди, бунинг устига мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилмай қўйгандик. Муваффақиятимиздан хурсандман, ҳаммани табриклайман. Уйдаги баҳсларни ишончли якунладик. Биринчи ва охирги учрашувлар жуда муҳим - дея сўз бошлади мутахассис.

- Бугунги ғалабадан сўнг кайфиятингиз йўқдек?

- Нега йўқ. Чарчаган бўлсам керак. Ҳиссиётларга куч қолмагандир.

- "Навбаҳор" "Андижон"га қарши 2та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. Келаси баҳс наманганликларга қарши бўлади. Лигада қолиш вазифасини уддалаган жамоанинг руҳияти тушиб кетмадими?

- Биз учун бу приципиал баҳс. Жорий мавсум уларни бироз хафа қилдик, "Андижон"ни қизиқ учрашув кутиб турибди. Мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

- "Андижон"ни тарк этадиган футболчилар ҳақида маълумот бера оласизми?

- Мен ҳали раҳбарлар билан гаплашганим йўқ, ҳозирча ҳаммаси фақат миш-миш.

- Келаси йил жамоада ишлайсизми?

- Амалдаги шартномам бор, раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас. Қарорни мен қабул қилмайман.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.