Яна Мбаппе!...

Яна Мбаппе!...

Франция чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди.

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе қаторасига 5-мавсум энг яхши футболчи деб топилди. 25 ёшли француз бу борада рекордчи саналади. Кейинги ўринларда Златан Ибрагимович (3) ва Эден Азар (2) туради. Парижликлар посбони Жанлуижи Доннарумма энг яхши дарвозабон, ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери эса энг яхши ёш ўйинчи сифатида эътироф этилди. Шунингдек, «Брест» устози Эрик Рой энг яхши мураббий, «Атлетико Мадрид» форварди Антуан Гризманн чет элда фаолият олиб бораётган энг яхши ўйинчи, «Марсел»нинг габонлик форварди Пьер-Эмерик Обамеянг энг яхши африкалик футболчисига айланди. Рамзий жамоа қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»); 

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими («ПСЖ»), Маркиньос («ПСЖ»), Лени Йоро («Лилль»), Брадле Локо («Брест»);

Ярим ҳимоячилар: Витинья («ПСЖ»), Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»), Пьер Ле-Мелу («Брест»); 

Ҳужумчилар: Усмон Дембеле («ПСЖ»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Марсель»).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.