"Пахтакор"-"Навбаҳор"(2:1) ўйини статистикасига қараб хулоса...

"Пахтакор"-"Навбаҳор"(2:1) ўйини статистикасига қараб хулоса...

Ўзбекистон чемпионати 3-тури (ёки ойнинг) асосий ўйинини кўрмадим. Фақат статистика бўйича гапиришим мумкин.

У эса жуда қизиқарли. Бир томондан, «Навбаҳор» тўпни кўпроқ назорат қилган, лекин «Пахтакор» дарвоза томон зарбалар (9-3) ва аниқ зарбалар (5-2) бобида устун. Шунинг баробаридан унутмаслик керак, «Навбаҳор» 2та пенальти тепди: биридан гол урди, иккинчини «Пахтакор» дарвозабони тўсди. Маълум бўляптики, «Навбаҳор»нинг 2та аниқ зарбаси шу пенальтилар, холос. «Пахтакор» ва пенальтилар» мавзусини давом эттирсак, Максим Шацких бош мураббий лавозимига тайинланганидан буён Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ўтказилдган 18та ўйинда жамоа дарвозаси томон 11 марта пенальти белгиланди. Шулардан 4таси «Навбаҳор»га қарши кечган 3та ўйинга тўғри келади. Айтиш жоиз, икки бора «Пахтакор» дарвозасига қаторасига 3тадан ўйинда пенальти белгиланди. Иккинчи серия давом этяпти.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»