Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Аргентинадаги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқич 2-турида Янги Зеландия билан куч синашди. Учрашув Умарали Раҳмоналиев ва Аббосбек Файзуллаевнинг фаоллиги билан бошланди. Ҳатто 5-дақиқада Раҳмоналиев жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Аммо ноаниқ. Орадан кўп вақт ўтмай рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг Нодир Абдураззоқовда қулай имконият юзага келди. У тўпни ўзига бўйсундириб, посбонни алдаб ўтди. Бироқ тўп учун кураш ён томонга кўчгани боис Абдураззоқов бироз шошилиб қолиб, вазиятни қўлдан бой берди.
Янги Зеландияда чизиқлар ўртасида боғлам йўқлиги кўринди. Терма жамоамиз эса гол уришга шошилиши натижасида, айрим хатоларга йўл қўйди. 21-дақиқада Аббосбек чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди. Лекин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлиб, хавфни бартараф этди. Ўйинда тўлиқ устунликка эришган вакилларимиз тайм ўрталарида тўпни олдириб қўйишди. Бенжамен Уоллес эса масофа узоқ бўлишига қарамай чап оёқдаги кучли зарбаси билан ҳисобни очишга эришди. Голдан сўнг рақибимиз ўйинни ўз жарима майдонидан Боймуродов дарвозаси томонга кўчирди. Бизда эса узатмаларда хатолар кўпайди. 35-дақиқада Умарали ўнг қанотда очилиб бораётган шериги Нодирга пас берди, у эса рақибни алдашга киришиб кетгани боис ҳимоячилар ўз жойларига етиб келиб, вазиятни бартараф этишди. Тайм охирларига яқин яна тўпни олдириб қўйдик. Бундан Жей Хердман фойдаланиб қолди. Эътиборлиси, Янги Зеландия терма жамоаси аъзоси узоқ масофадан баланд бўйли посбонимиз Отабек Боймуродовни доғда қолдирди. Зарба аниқ ва кучли чиқди.
Кўплаб вазиятларни бой берган Нодир Абдураззоқов иккинчи тайм бошида ўз ўрнини Шерзод Эсановга бўшатиб берди. Нодир имкониятларидан фойдалана олмади. 51-дақиқада ниҳоят, ҳамюртларимиз ниятларига эришишди: Аббосбек Файзуллаев ажойиб комбинациядан сўнг дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай, Умаралида ҳам вазият бўлди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. Биринчи бўлимдаги каби устунликка эришдик ва вазиятларни қалаштириб ташладик, бироқ... Танаффусда Равшан Ҳайдаров шогирдларига имкон туғилди дегунча, узоқ масофадан тепиш кераклигини уқтирган шекилли, олисдан зарбалар кўпайди. 69-дақиқада Аббосбек узоқ масофадан кучли зарба берди. У тепган тўпни дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Кейинги ҳолатда Файзуллаев қулай позицияга чиқиб бораётган Пўлатхўжа Холдорхоновни тўп билан таъминлади. Ҳужумчимиз тепган тўп йўлига ҳимоячи оёғини қўйишга улгурди. Захирадан майдонга тушган Рустам Турдимуродовда ўзини кўрсатиши учун имконият бўлди. Бироқ у ҳам жамоадошлари каби қаршисидаги рақибини алдаб ўтиб зарба бергунча, ҳимоячилар блок қўйиш эвазига посбонгача иш қолдиришмади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Шерзод Эсанов ўнг томондан узатилган тўпни боши билан бўш дарвозага киритиб, мувозанатни тиклади - 2:2.
Учрашув ҳам шу тарзда дуранг билан якунланди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари мағлубиятни дурангга айлантира олди. Бироқ кўкка совурилган вазиятлар барибир ўз сўзини айтди. Яъни кучсиз ҳисобланган рақиб билан очколарни бўлишишга мажбур бўлдик. Муҳими, гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолдик! Энди охирги турда Гватемалани ютишимиз шарт!
* Ўзбекистон - Янги Зеландия баҳсини бошқарган ямайкалик ФИФА рефериси Ошане Нэйшнга унинг ҳамюртлари - аёл-лайнсменлар Ожай Духани ва Жассет Керр-Уилсонлар ёрдам беришди.
* Янги Зеландияликлар ярим ҳимоячиси Бенжамен Уоллес ёшлар терма жамоаси таркибида учинчи марта майдонга тушди ва ўзининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди.
ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - 2:2 (0:2)
23 май. Сантьяго дель Эстро. «Юнико Мадре де Сьюдад» стадиони. 12243 томошабин.
Ҳакамлар: Ошане Нэйшн (Ямайка), Ожай Духани (Ямайка), Жассет Керр-Уилсон (Ямайка), Абдулазиз Муҳаммад (Мавритания).
Гол: Абббосбек Файзуллаев (51), Шерзод Эсанов (90 + 3) - Бенжамен Уоллес (23), Жей Хердман (41).
Ўзбекистон: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 13.Зафармурод Абдираҳматов, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов (18.Саидафзалхон Аҳроров, 68), 8.Беҳрузбек Асқаров (5.Рустам Турдимуродов, 68), 10.Умарали Раҳмоналиев, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев (9.Шаҳзод Неъматжонов, 83), 17.Нодирбек Абдураззоқов (11.Шерзод Эсанов, 46), 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (19.Шаҳзод Акрамов, 90 + 1).
Янги Зеландия: 1.Кис Симс, 4.Исак Хюз, 5.Финн Шурмен, 12.Эвертон Олеари (2.Жексон Жерви, 46), 20.Лукас Келли-Холд, 6.Фин Кончи, 10.Жей Хердман (8.Мануел Жексон, 87), 11.Норман Гарбет (3.Адам Супик, 63), 16.Ден МакКей, 18.Бенжамен Уоллес (17.Оливер Фей, 83), 19.Киан Донкерс (9.Оливер Коллоти, 63),
Огоҳлантиришлар: Ден МакКей (18), Эвертон Олеари (24) - Умарали Раҳмоналиев (10), Аббосбек Файзуллаев (86).
ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ
ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ
КЎРСАТКИЧЛАР
63 фоиз Тўп назорати 37
28 (6) Зарба (аниқ) 6 (5)
9 Қоида бузиш 8
1 «Офсайд» 0
606 (507) Узатма (аниқ) 271 (195)
37 (12) Кросс (аниқ) 21 (6)
11 Бурчак зарбаси 2
8 Жарима зарбаси 10
АРГЕНТИНА - ГВАТЕМАЛА - 3:0 (1:0)
23 май. Сантьяго дель Эстро. «Юнико Мадре де Сьюдад» стадиони. 37033 томошабин.
Бош ҳакам: Халил Мелер (Туркия).
Голлар: Велиз (17), Ромеро (65), Перроне (90 + 8).
Аргентина: 1.Гомеш Герт, 3.Валентин Барко (15.Роман Вега, 58), 4.Аугустин Гиай, 6.Валентин Гомес (5.Федерико Редондо, 73), 13.Томас Авилес, 7.Хуан Карлос Гауто, 8.Максимо Перроне, 10.Валентин Карбони (19.Жино Инфантино, 69), 11.Матиас Суле (16.Лука Ромеро, 58), 14.Матео Танлонго, 9.Алехо Велиз (21.Пуч Маэстро, 58).
Огоҳлантиришлар: Томас Авилес (43) - Карлос Сантос (39), Иешуа Уризар (85), Рендалл Корадо (90 + 4).
Четлатишлар: Томас Авилес (82) - Карлос Сантос (58).
1. АРГЕНТИНА 2 2 0 0 4-1 6
2. Я.ЗЕЛАНДИЯ 2 1 1 0 3-2 4
3. ЎЗБЕКИСТОН 2 0 1 1 3-4 1
4. ГВАТЕМАЛА 2 0 0 2 0-3 0
3-ТУР.26 май (жума)
02:00 Янги Зеландия - Аргентина
02:00 Ўзбекистон - Гватемала
Ўйиндан кейинги фикрлар:
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи): - Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Афсуски, яна муҳим очколарни бой бердик. Лекин бизда имконият бор. Ўйин сўнгида йигитлар яратилган вазиятларни голга айлантира олишди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Янги Зеландиянинг тартибли ўйиними ёки ўзимиздаги психологик муаммоларми ғалаба қозонишга тўсқинлик қилди. Яратилган вазиятларни голга айлантириш лозим, чунки голсиз ғалабалар бўлмайди. Биринчи бўлимда кўпгина вазиятлар яратдик. Минг афсуски, уларни голга айлантира олмадик. Барча кўрсаткичлар бўйича устунликка эришдик, аммо иккита қарши ҳужум натижасида жазоландик. Рақиб жамоа хатоларимиздан унумли фойдаланишди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда ўйинни қутқариб қолдик. Бизда бир очко мавжуд. Кейинги ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Отабек бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ бўлган биринчи рақамли дарвозабонимиз саналади. Дарвозабонлар мураббийи ҳам шундай фикрда. Эҳтимол, турнир давомида бошқа посбонларга ҳам имконият тақдим этармиз. Абдураззоқов ёмон ўйнамади. Майдонда актив ҳаракат қилди. Аммо бизга зарбалар ва голлар керак эди. Унга рақиб ҳимоячилари имкон беришмади. Шу боис, иккинчи бўлимда бошқа вариантларни қидирдик.
Даррен Базели (Янги Зеландия U-20 терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистоннинг Аргентинага қарши ўйинини томоша қилдим. Улардаги вазиятларни кўриб, бугунги рақибимиз мезбонлардан кучли эканини англаб етдим. Рақибимиз юқори темпда, тезкор ва агрессив футбол намойиш этади. Биз мағлуб бўлмаслик ёки дуранг учун ўйнамаймиз. Рақибга устунликни бериш ҳозирги футболда ўта хатарли ҳисобланади. Агар кейинги босқичга чиқишни истасак, Ўзбекистонга ўхшаган рақибларни енгишимиз шарт. Бошқачасига бу мусобақада муваффақият қозониб бўлмайди. Йигитлар яхши натижалар қайд эта олишига ишонади ва бугун буни исботлашимиз керак!
Финн Шурмен (Янги Зеландия U-20 терма жамоаси сардори): - Ўзбекистон жуда ва жуда кучли жамоа экан. Анча кўп энергия сарфладик. Ўзбекистонлик футболчилар жуда кучли ва топ даражадаги ўйинчилар экан. Лекин шундай бўлсада, бугун икки тўп фарқи билан устунлик қилаётганимиздан сўнг, бир очко билан чекланганимиз бироз ҳафсаламизни пир қилди. Киритган голларимизга келсак, узоқ масофадан зарба бериш ҳақида мураббийдан алоҳида кўрсатма олмагандик. Шунчаки, ҳужумчиларимиз маҳоратли эди. Йўлланган зарбалар ҳам ажойиб чиқди.
----------------------------------------
«В» ГУРУҲИ
2-тур. 23 май
АҚШ - ФИЖИ - 3:0 (0:0)
Сан-Хуан. «Бисентенарио» стадиони. 8017 томошабин.
Бош ҳакам: Маҳмуд Мансур (Миср).
Голлар: Диего Луна (66), Кейд Коуэлл (88), Калеб Уайли (90 + 9).
ЭКВАДОР - СЛОВАКИЯ - 2:1 (1:1)
Сан-Хуан. «Бисентенарио» стадиони. 13919 томошабин.
Бош ҳакам: Муҳаммад Холид ал Хаиш (С.Арабистони).
Голлар: Куэро (45 + 1), Клингер (59) - Шолгай (29),
1. АҚШ 2 2 0 0 4-0 6
2. СЛОВАКИЯ 2 1 0 1 5-2 3
3. ЭКВАДОР 2 1 0 1 2-2 3
4. ФИЖИ 2 0 0 2 0-7 0
3-ТУР. 26 май (жума)
23:00 Словакия - АҚШ
23:00 Эквадор - Фиджи
----------------------------------------
«С» ГУРУҲИ
2-ТУР. 24 май
СЕНЕГАЛ - ИСРОИЛ
КОЛУМБИЯ - ЯПОНИЯ
----------------------------------------
«D» ГУРУҲИ
2-ТУР. 24 май
ИТАЛИЯ - НИГЕРИЯ
ДОМИНИКАН РЕС. - БРАЗИЛИЯ
----------------------------------------
«Е» ГУРУҲИ
1-ТУР. 22 май
АНГЛИЯ - ТУНИС - 1:0 (1:0)
Ла-Плата. «Сьюдад де Ла-Плата». 2765 томошабин.
Бош ҳакам: Рамон Абатти (Бразилия).
Гол: Скарлетт (25).
УРУГВАЙ - ИРОҚ - 4:0 (1:0)
Ла-Плата. «Сьюдад де Ла-Плата». 5176 томошабин.
Бош ҳакам: Гленн Нюберг (Швеция).
Голлар: Абалдо (38), Феррари (48), Ҳусейн Ҳасан (62-авт.), Маттурро (90 + 2).
2-ТУР. 25 май (пайшанба)
23:00 Уругвай - Англия
02:00 Тунис - Ироқ
--------------------------------------
«F» ГУРУҲИ
1-ТУР. 22 май
ФРАНЦИЯ - Ж.КОРЕЯ - 1:2 (0:1)
Мендоса. «Мальвинас Архентинас» стадиони. 2671 томошабин.
Бош ҳакам: Жон Оспина (Колумбия).
Голлар: Виржиньюс (70-пен.) - Ли Сон Вон (22), Ли Ён Чун (64).
ГАМБИЯ - ГОНДУРАС - 2:1 (1:1)
Мендоса. «Мальвинас Архентинас» стадиони. 3147 томошабин.
Бош ҳакам: Кэмпбелл-Кирк Кавана-Во (Янги Зеландия).
Голлар: Боянг (1, 84) - Аситуно (5).
2-ТУР. 25 май (пайшанба)
23:00 Франция - Гамбия
02:00 Гондурас - Ж.Корея
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789