ЎзТВда ЖЧ-2022 ўйинларини кимлар шарҳлайдиган бўлди?

ЎзТВда ЖЧ-2022 ўйинларини кимлар шарҳлайдиган бўлди?

ЖЧ-2022 баҳслари бошланиши билан таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна телевиденияда фаолият юритади.

Маълум бўлишича, МТРК таркибидаги «Маҳалла» телеканали раҳбарияти Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга ЖЧ-2022 баҳсларини шарҳлаш таклифи билан чиқққан ва томонлар ҳамкорликда ишлайдиган бўлди. Мутахассис ушбу телеканалда намойиш этиладиган мундиал ўйинларини шарҳлаб бориши кутилмоқда. 
Аввалроқ, «Спорт» телеканали 1-тур баҳсларини шарҳлаб борадиган шарҳловчилар рўйхатини эълон қилганди.
Қуйида илк тур ўйинларида ишлайдиган шарҳловчилар рўйхати келтирилган:
20 ноябрь
21:00. Қатар – Эквадор (Хайрулла Ҳамидов/Даврон Файзиев)

21 ноябрь 

18:00. Англия – Эрон (Даврон Файзиев)

21:00. Сенегал – Нидерландия (Санжар Махмудхонов)

00:00. АҚШ – Уэльс (Дилшод Тўхтабеков)

22 ноябрь

15:00. Аргентина – Саудия Арабистони (Мурод Ризаев)

18:00. Дания – Тунис (Хайрулла Ҳамидов)

21:00. Мексика – Польша (Ориф Толипов)

00:00. Франция – Австралия (Даврон Файзиев)

23 ноябрь

15:00. Марокаш – Хорватия (Ориф Толипов)

18:00. Германия – Япония (Хайрулла Ҳамидов)

21:00. Испания – Коста-Рика (Даврон Файзиев)

00:00. Бельгия – Канада (Дилшод Тўхтабеков)

24 ноябрь

15:00. Швейцария – Камерун (Санжар Махмудхонов)

18:00. Уругвай – Жанубий Корея (Дилшод Тўхтабеков)

21:00. Португалия – Гана (Даврон Файзиев)

00:00. Бразилия – Сербия (Хайрулла Ҳамидов)
 

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 очилиш ўйини 20 ноябрь, якшанба куни соат 21:00да ўтказилиб, Қатар Эквадорга қарши саф тортади. «Спорт» телеканалида бу ўйинни Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев шарҳлаб боради.