Telegram Facebook Twitter Instagram OK Ҳафталик ташрифлар: 3,871

Энг яхшиси яна Ҳожимирзаев

Энг яхшиси яна Ҳожимирзаев

«Динамо»нинг 2025 йилги энг яхши футболчисини эълон қилинди – Анвар Ҳожимирзаев. «Динамо» матбуот хизмати 18 йиллик анъанасини давом эттириб, жамоанинг ортда қолган мавсумдаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун мухлислар ўртасида сўров ўтказди. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, Суперлигада жамоанинг бош тўпурари бўлган Анвар Ҳожимирзаев энг кўп овоз тўплади.

Шу тариқа косонсойлик ҳужумкор ярим ҳимоячи қаторасига иккинчи йил «Динамо»нинг энг футболчиси сифатида тан олинди. У бу сафар сўровнинг якуний қисмида 53 фоиз овоз тўплаб, бразилиялик Ратиньо (47 фоиз)­ни ортда қолдирди. Айтиш керак, бунга қадар «Динамо» тарихида биргина дарвозабон Анд­рей Мельничукка қаторасига 2 марта (2013 ва 2014 йиллар) тенгсиз бўлиш насиб этганди, холос.

2007 йилдан буён ўтказиб келинаётган сўров бўйича «Динамо»нинг энг яхши футболчилари

2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – Дэвид Ония (марҳум)

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук

2015 йил – Камолиддин Мурзоев

2016 йил – Амиржон Сафаров

2017 йил – Жасур Азимов

2018 йил – Акмал Холмуродов

2019 йил – Ботирали Эргашев

2020 йил – Дамир Темиров

2021 йил – Шоҳруҳ Абдураҳмонов

2022 йил – Марат Бикмаев

2023 йил – Жоэль Кожо

2024 йил – Анвар Ҳожимирзаев

2025 йил – Анвар Ҳожимирзаев

«Андижон» матбуот хизмати ҳам мухлислар ўртасида анъанавий сўров орқали клубнинг ўтган йилдаги энг яхши футболчисини аниқлади. Икки босқичли сўровнинг ҳал қилувчи қисмида ғолиблик учун Эржан Токотаев, Муҳаммадкарим Тоиров, Шаҳзод Азмиддинов ва Исмоил Акинаде ўртасида кураш борди. Якунда энг кўп овоз тўплаган қирғизистонлик дарвозабон Эржан Токотаев «Андижон»нинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси мақомига сазовор бўлди. У яқинда Қирғизистонда ҳам йил лауреати сифатида эътироф этилганди. Жамоа билан хайрлашишга улгурган дарвозабон Муҳаммадкарим Тоиров ва Шаҳзод Азмиддиновни ортда қолдирди. Токотаев Суперлига-2025 иккинчи даврасида «Андижон» сафига қўшилиб, жами 16та (Суперлигада – 12та, ОЧЛ-2да  – 4та) ўйин ўтказди. Эржан чемпионатдаги 2та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, ОЧЛ-2да эса ўзи қатнашган учрашувларда бирорта гол қўйиб юбормади. Эслатма, 2024 йил якунига кўра, Бектемир Абдуманнонов «Андижон»нинг энг яхши футболчи бўлганди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *