Африка кубогими ёки Франция лигаси?
Африка кубогими ёки Франция лигаси?
Мана, Марокашда ташкиллаштирилган навбатдаги Африка кубоги турнири ҳам якунига етди. Табиийки, «қора қитъа» чемпионати бу сафар ҳам қанчадан-қанча қизиқарли фактларни тақдим этди. Бундай далиллар орасида эса кишини ақлдан оздирадиганлари ҳам йўқ эмас.
Африка чемпионати финал босқичида 24та жамоа қатнашди. Турнир эса нақ 42та мамлакатда туғилган футболчиларни ўзида жамлади. Жумладан, бу сафар Францияда туғилган нақ 107 нафар футболчи жамоалар «заявка»сига тушди. Кишини енгилгина довдиратиб қўядиган яна бир факт: шунча «француз»нинг 45 нафари Париж атрофидаги Иль-де-Франс шаҳарчасида туғилиб-улғайган. Таққослаш учун, Африканинг бирор мамлакати бундай кўрсаткич билан мақтанолмади. 31 нафар футболчининг туғилган манзили аниқ эмаслигига нима дейсиз? Умуман, АМК-2026га Африкага дахли йўқ Испания (24 нафар), Буюк Британия (17 нафар), Бельгия (13 нафар), Германия (6 нафар), Нидерландия (6 нафар), Португалия (5 нафар), Швейцария (3 нафар), Швеция (2 нафар), Норвегия (1 нафар), Италия (1 нафар) , АҚШ (1 нафар) ва Канада (1 нафар)да туғилган футболчилар ҳам боришди. Мисол учун, «америкалик» ягона футболчи – бу Судан миллий жамоаси вакили Аммар Тайфур бўлиб, у Кентуккида дунё ёзини кўрган экан.
АФРИКА КУБОГИ-2026 ИШТИРОКЧИЛАРИ ТУҒИЛГАН МАМЛАКАТЛАРИ БЎЙИЧА
– Франция: 107
– Кот-д~Ивуар: 29
– ЖАР: 28
– Миср: 25
– Нигерия: 24
– Ботсвана: 24
– Испания: 24
– Замбия: 23
– Уганда: 22
– Танзания: 22
– Зимбабве: 22
– Бенин: 20
– Судан: 20
– Ж.Судан
– Мозамбик: 20
– Ангола: 19
– Мали: 18
– Габон: 18
– Буркина-Фасо: 17
– Буюк Британия: 17
– Камерун: 16
– Сенегал: 15
– Марокаш: 14
– Тунис: 14
– Бельгия: 13
-Жазоир: 12
– Эк.Гвинея: 8
– Конго ДР: 7
– Германия: 6
– Нидерландия: 6
– Португалия: 5
– Швейцария: 3
– Швеция: 2
– Комор ор.: 1
– Норвегия: 1
– Кения: 1
– Гана: 1
– Италия: 1
– Гамбия:1
– АҚШ: 1
– Канада: 1
– Ноаниқ: 31




