Telegram Facebook Twitter Instagram OK Ҳафталик ташрифлар: 7,765

Илк очко – фақат тасалли

Илк очко – фақат тасалли

ОФК Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 7-турида «Насаф» Фарғонада «Ал-Шорта»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди. Мурод Раҳматовнинг тезкор голига ироқликлар иккинчи бўлимда узоқ масофадан киритилган тўп билан жавоб беришди. Рўзиқул Бердиев жамоаси турнирдаги илк очкосини олди, лекин сўнгги поғонада қолди. Очколарини 2тага етказган «Ал-Шорта» ҳам «плей-офф»га чиқиш имкониятини йўқотди.

***

ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз турнинг марказий ўйини – Дубайда бўлиб ўтган «Шабаб Ал-Аҳли» (БАА) — «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони) учрашуви (0:0)ни бошқариб боришди: Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Акобирхўжа Шукуруллаев; ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев; АВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов.

НАСАФ – АЛ-ШОРТА (Ироқ) – 1:1 (1:0)

9 февраль. Фарғона. «Istiqlol Stadium». 1321 томошабин.

Ҳакамлар: Холид ал Турайс, Муҳаммад ал Абакри, Абдулраҳим ал Шаммари, Мажид ал Шамрони (С.Арабистони).

VAR: Сами ал Журайс (С.Арабистони).

АVAR: Шукри ал Ҳунфуш (С.Арабистони).

Голлар: Мурод Раҳматов (8) – Шариф Абдулкадим (68).

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 8.Зафармурод Абдираҳматов (55.Диёр Абдуназаров, 69), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 92.Умар Эшмуродов, 2.Алибек Давронов, 14.Шароф Муҳитдинов (33.Баҳодир Халилов, 90), 15.Ойбек Рустамов, 24.Сардор Баҳромов, 6.Мурод Раҳматов (27.Яшнар Бердираҳмонов, 80), 7.Аденис Шала (80.Даврон Усмонов, 90), 45.Бобур Абдухолиқов (20.Юсуф Отубанжо, 69).

«Ал-Шорта»: 16.Ҳасан Аҳмад Ҳусайн, 23.Мустафо Саадун (21.Шариф Абдулкадим, 46), 13.Ториқ Аггун, 4.Мунаф Юнус (14.Абдул Мажид, 46), 30.Фаҳад Юсуф, 25.Абдураззоқ Қосим, 8.Менди Доминике, 20.Мутез Заддим, 28.Ҳусайн Жаббор (11.Бассам Шокир, 46), 9.Ҳусайн ал Саиди, 7.Маҳмуд ал Мавас.

Огоҳлантиришлар: Бобур Абдухолиқов (45), Аденис Шала (47), Ойбек Рустамов (58).

Назоратчи: Солеҳ ал Марзуқи (БАА).

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Рўзиқул Бердиев («Насаф» клуби бош мураббийи): – Бугунги баҳс шуни кўрсатдики, рақибда ўйин амалиёти борлиги кўриниб турди. Чунки Ироқда миллий чемпионат давом этяпти, бизда эса ҳали мавсум бошлангани йўқ. Бу эса ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатди. Гол урганимиздан кейин ҳам вазиятлар бўлди, агар фойдаланганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Тан олиш керак, рақиб жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди.

Мурод Раҳматов («Насаф» клуби ҳимоячиси): – Бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. Қийин ўйин бўлди, ғалаба учун майдонга тушгандик, лекин дуранг қайд этилди. Насиб қилса, кейинги беллашувларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз.

9 февраль

АЛ-ВАҲДА (БАА) – АЛ-АҲЛИ (С.Арабистони) – 0:0

Абу-Даби. «Al Nahyan Stadium». 2233 томошабин.

Бош ҳакам: Алиризо Фа\они (Эрон).

АЛ-ДУХАЙЛ (Қатар) – ШАРЖА (БАА) – 1:1 (0:1)

Доха. «Abdullah Bin Khalifa Stadium». 2843 томошабин.

Бош ҳакам: Ким Чон Хёк (Ж.Корея).

Голлар: Одил Булбина (81-пен.) -Коронадо (41-пен.).

ШАБАБ АЛ-АҲЛИ (БАА) -АЛ-ҲИЛОЛ (С.Арабистони) – 0:0

Дубай. «Rashid Stadium». 2855 томошабин.

Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).

Ал-Ҳилол: Патуйе, Ҳасан ал Томбакти, Пабло Мари, Юсуф Акчичек (Али Лажами, 78), Тео Эрнандес, Мурод ал Хавсави (Рубен Невеш, 83), Султон Мандаш (Носир ал Доссари, 61), Муҳаммад Канно, Абдулкарим Дариси (Малком, 61), Дарвин Нуньес, Саймон Буабре (Муҳаммад Мейте, 78).

10 февраль

ТРАКТОРСОЗИ (Эрон) – АЛ-САДД

(Қатар) – 0:2 (0:0)

Доха (Қатар). «Jassim Bin Hamad Stadium».

Бош ҳакам: Муҳаммад ал Хойш (С.Арабистони).

Голлар: Рафаэль Мухика (61), Фирмино (89).

АЛ-ИТТИҲОД (С.Арабистони) – АЛ-ГАРАФА (Қатар) – 7:0 (2:0)

Жидда. «King Abdullah Sports City Hall Stadium».

Бош ҳакам: Адҳам Махадмеҳ (Иордания).

Голлар: Юсуф Эн-Носири (3), Уссем

Ауар (20, 58, 79), Рожер (49, 63), Данилу (52).

Ал-Иттиҳод: Райкович, Муҳаннад Шанқити, Ҳасан Кадеш (Шимич, 71), Митай (Келлер, 63), Уссем Ауар, Маҳамаду Думбия, Фабиньо (Аҳмад ал Гамди, 71), Данилу, Рожер (Абдулазиз ал Биши, 64), Мусса Диаби, Юсуф Эн-Носири (Иленикена, 64).

1 АЛ-ҲИЛОЛ         7      6      1        0        15-5    19

2 АЛ-АҲЛИ           7      4      2        1        17-6    14

3 ТРАКТОРСОЗИ 7      4      2        1        10-4    14

4 АЛ-ВАҲДА         7      4      2        1        10-5    14

5 АЛ-ИТТИҲОД     7      4      0        3        18-8    12

6 ШАБАБ АЛ-АҲЛИ     7      3        2        2        11-10  11

7 АЛ-ДУХАЙЛ       7      2      2        3        14-13  8

8 АЛ-САДД           7      2      2        3        11-12  8

9 ШАРЖА             7      2      2        3        7-14    8

10 АЛ-ГАРАФА     7      2      0        5        7-19    6 

11 АЛ-ШОРТА       7      0      2        5        3-18    2

12 НАСАФ            7      0      1        6        7-16    1

8-ТУР. 16 февраль (душанба)

21:00 Ал-Аҳли – Шабаб Ал-Аҳли

21:00 Шаржа – Насаф

23:15 Ал-Шорта – Ал-Духайл

23:15 Ал-Ҳилол – Ал-Ваҳда

17 февраль (сешанба)

21:00 Ал-Гарафа – Тракторсози

21:00 Ал-Садд – Ал-Иттиҳод

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *