Telegram Facebook Twitter Instagram OK Ҳафталик ташрифлар: 3,882

2026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар

2026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар

Мухлислар аллақачон ички ва халқаро ўйинларни интиқлик билан кута бошлашди.

Суперлига, Пролига, Ўзбекистон Кубоги каби мусобақалар ўз йўлига, лекин шу ўринда бизга алоқаси бор халқаро турнирларни ҳам санаб ўтмасак бўлмайди. Зеро бу ҳам мухлислар учун қўшимча маълумот вазифасини ўтайди. Шу боис қуйида 2026 йил бўладиган халқаро мусобақаларни кетма-кетликда келтириб ўтамиз.

U-23 Осиё Кубоги

Ушбу мусобақа янги йил ҳисобидан илк халқаро турнир бўлади. U-23 Осиё Кубоги 6-24 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бунда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бош мураббий – Равшан Ҳайдаров. Футболчиларимиз иштирокидаги гуруҳ учрашувлар тақвими қуйидагича кўриниш олган:

7 январь. Ўзбекистон – Ливан

10 январь. Эрон – Ўзбекистон

13 январь. Ўзбекистон – Жанубий Корея

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *