TEAMtalk маълумотларига кўра, Лондоннинг икки клуби - "Арсенал" ва "Тоттенхэм" 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи Раянни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда "Васко да Гама" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи бугунги кунга қадар у клуб сафида 87та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган.
Хабарларга кўра, Райаннинг шартномасида 40 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланган.