Англия футболи афсонаси Дэвид Бекхэм ва Spice Girls гуруҳи собиқ хонандаси Виктория Англия, Майами ва Дубайда жойлашган ҳашаматли кошоналарини ҳужжатли фильм воситасида кўз-кўз қилишди. Оддий айтганда, Netflix томонидан тайёрланган янги картинада спорт ва санъат оламидаги энг машҳур жуфтликнинг ҳашаматли турмуш тарзи намойиш этилди. Томошабинлар Spice Girls гуруҳи собиқ хонандаси Виктория бош ролни ижро этган 3 қисмли лойиҳа орқали Бекхэмлар оиласига тегишли умумий қиймати 147 миллион долларга тенг қасрнамо турар-жойларга назар ташлашлари мумкин.
Дэвид ва Виктория Бекхэм оиласи ҳозирда Буюк Британия, БАА (Дубай) ва АҚШ (Майами)да бир неча ҳашаматли саройларга эгалик қилишади. Энг машҳур турар-жойлардан бири 2016 йили 6,15 миллион фунтга харид қилинган тарихий даражада рўйхатга олинган фермадир. Юлдуз жуфтлик Котсволдсда жойлашган ушбу масканда дам олиш кунлари вақт ўтказади. Ҳужжатли фильм давомида Викториянинг шу сарой атрофида сайр қилгани акс эттирилган. Дэвид ва Виктория бисотидаги энг қимматбаҳо мулк эса Майамида жойлашган. Иккиси сув бўйида қад ростлаган мега-саройни 2024 йили 55 миллион фунтга сотиб олганди.
Маълумот учун, Дэвид Бекхэм айни пайт «Интер Майами» клуби хўжайинларидан бири ҳисобланади. «МЮ» ва «Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лионель Месси жамоаси раҳбарияти тизимидаги фаолиятини давом эттирмоқда.