Июнь ойи охирида «РБ Лейпциг» Оле Вернер жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди. Bild нашри хабарига кўра, «Ред Булл» футбол бўлими бошлиғи Юрген Клопп ва «Лейпциг» спорт директори Марсель Шефер Вернер билан деярли 10 соат суҳбатлашган. Клопп ва Шефер Вернер клубнинг 2025/2026 йилги мавсум учун тактик қарашларини муҳокама қилишди. Муҳокамада «Лейпциг» чуқур мудофаа блокларини бузишга мўлжалланган прессинг ва доминант ўйин услубини қайта тиклаши кераклиги ҳақида сўз борди. Ўтган мавсумда «мусиқачилар» Бундеслигада 7-ўринни эгаллаган эди. Натижада жамоа еврокубокларга чиқа олмади.
10 соатли суҳбат...
