Суперлига 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг (6:0) муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйин бошидан концентрацияни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, аммо яна голлар ўтказиб юбордик. Таркиб танлашда ҳам хатога йўл қўйдик. "Навбаҳор"да тезкор Одилов ва Жиянов бор. Биз эса уларни тўхтата олмадик. Суперлигада темп жуда баланд, бундай босим ва темп остида ўйнай оладиган футболчилар керак. Иккинчи даврада шу савияга мос футболчиларни олишимиз шарт. Бугунги мағлубият учун, чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона, холос. Ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак эди. "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг ҳам айтган эдим. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди. Шунингдек, кўпчилик молиявий аҳволимиз билан қизиқмоқда. Бизда ҳомий бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ойликлар ўз вақтида тўланмоқда. Ички муҳит ҳам ёмон эмас” – деди Алиқулов.