Мадриднинг "Атлетико" клуби Бразилиянинг "Ботафого" жамоаси ярим ҳимоячиси Тьяго Альмаданинг трансфери борасида музокараларга киришди.
Хабарларга кўра трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланётган футболчи Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас. Эслатиш жоиз, 24 ёшли аргентиналик иқтидор шу йилнинг январь ойидан май ойигача ижара асосида "Лион" сафида ҳаракат қилди ва 20 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ҳамда ва 5та голли узатма муаллифига айланди.