"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас катта эҳтимол билан "Барселона"га ўтмайди. Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар 28 ёшли колумбиялик вингер бўйича мерсисайдликлар билан музокараларни тўхтатди. Манбада айтилишча, "кўк-анорранглилар" энди барча эътиборини "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни қўлга киритишга қаратади.
“Барселона”нинг Луис Диас бўйича фикри ўзгарди
