Search

“Брентфорд” сардори “Арсенал”га ўтди

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Брентфорд" ярим ҳимоячиси Кристиан Нёргер билан шартнома тузганини эълон қилди. 31 ёшли даниялик футболчининг трансфер суммаси “канонирлар” учун 11 миллион еврога тушган. Бироқ, ўзаро келишув шартлари ошкор қилинмаяпти. Қайд этилишича, ўйинчи янги жамоасида 16-рақамли футболкани олган. Маълумот учун, 31 ёшли ярим ҳимоячи "Брентфорд" сардори эди ва 2019 йилнинг ёзидан буён шу жамоада ўйнаб келаётганди. Умуман олганда, Кристиан "асаларилар" сафида 196 ўйин ўтказиб, 13та гол ва 18та голли узатмани амалга оширган.

Related to this topic: