"Тулуза"нинг норвегиялик вингери Арон Дённум ирқчиликка оид имо-ишора қилгани учун узоқ муддатли дисквалификацияга учраши мумкин. Лига 1 доирасидаги "Гавр"га қарши ўйинида Дённум рақиб жамоа ўйинчиси Симон Эбонога ирқчиликка хос ҳаракатда бўлди. RMC Sport хабарига кўра, Франция футбол федерациясининг ахлоқ қўмитаси бу имо-ишорани камситиш ҳаракатлари бор, дея кўриб чиқади. Агар Дённумнинг ҳаракати ирқчиликка оид деб топилса, у 10тагача ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Дённумни узоқ муддатли дисквалификация кутмоқда