Search

Элит ОЧЛ. “Насаф” – “Ал Ваҳда” учрашувини саудиялик ҳакамлар бошқаради

Хабарингиз бор, “Насаф жамоаси 3 ноябрь куни ОФК Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг 3-тури доирасида БААнинг Ал Ваҳда клубини қабул қилади. Мазкур беллашувни саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, саудиялик мазкур ҳакамлар бригадаси ўтган йилги Ўзбекистон кубоги финали – “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувида ишлашганди.

 ОФК Чемпионлар лигаси Элит. 3-тур 

 “НАСАФ (ЎЗБЕКИСТОН) – АЛ ВАҲДА (БАА) 

 Бош ҳакам: Ҳалид Салеҳ Алтураис (Саудия Арабистони) 

 Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Маки Алабакрй, Абдулраҳим Ҳабиб Ал Шаммари (иккаласи – Саудия Арабистони) 

 Тўртинчи расмий ҳакам: Ҳусайн Алфунҳуш Шукри (Саудия Арабистони) 

 Видео ассистент реферее: Султон Санат Алҳарби (Саудия Арабистони) 

 Ассистент ВАР: Мамдуҳ Муфароҳ Ал Шаҳдан (Саудия Арабистони) 

 Ҳакамлар назоратчиси: Танг Ев Мун (Сингапур) 

 Комиссар: Аҳмед Шаҳир (Малдив ороллари) 

 Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов 

 Маҳаллий бош координатор: Акмал Раҳматов

Related to this topic: