Search

Энг ёмон старт ортидан тезлик

Эрлинг Холанд жорий мавсум АПЛнинг дастлабки 4та турида 5та гол урди. Қизиғи, бу норвегиялик ҳужумчи учун Англиядаги фаолиятида кузатилган энг ёмон старт бўлди. «Манчестер Сити» голеадори шундан кейин алламбало тезлик олиб, голли сериясини 10тага етказди. Шунчаки, даҳшат...

Клуб ва терма жамоалар футболида қаторасига 10та ўйинда 19та гол - Эрлинг Холанд бу кетишда тўпурарликка боғлиқ барча рекордларни «чилпарчин» қилади-ёв... Эътибор қаратинг, 25 ёшли «йиртқич» шу 10та учрашувда катта-кичик рақиблар дарвозасини «атиги» 19 марта нишонга олди. Қаранг-а, 1та ўйинга ўртача ҳисобда деярли 2тадан гол. Холанднинг жорий мавсум бошидан буён эса аллақачон 21та гол ва 3та ассист тўплашга улгурди. Унинг 12та ўйинда иштирок этганини ҳисобга олсак, ўртача ҳисобда 2та самарали ҳаракат!

Факт. Эрлинг Холанд Норвегия миллий жамоасида 50та гол маррасини 46-ўйиндаёқ забт этди. Аниқроғи, Исроил термасига қарши ўйин (5:0)даги «хет-трик»дан сўнг унинг ҳисобидаги голлар сони 51тага етди. Мисол учун, жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рўйхатида яққол етакчилик қилаётган Криштиану Роналду Португалия термасида 50та гол йўлида 114та ўйин сарфлаган. Клуб ва терма жамоалар футболида қаторасига 10та ўйинда 19та гол - Эрлинг Холанд бу кетишда тўпурарликка боғлиқ барча рекордларни «чилпарчин» қилади-ёв... Эътибор қаратинг, 25 ёшли «йиртқич» шу 10та учрашувда катта-кичик рақиблар дарвозасини «атиги» 19 марта нишонга олди. Қаранг-а, 1та ўйинга ўртача ҳисобда деярли 2тадан гол. Холанднинг жорий мавсум бошидан буён эса аллақачон 21та гол ва 3та ассист тўплашга улгурди. Унинг 12та ўйинда иштирок этганини ҳисобга олсак, ўртача ҳисобда 2та самарали ҳаракат!

Факт. Эрлинг Холанд Норвегия миллий жамоасида 50та гол маррасини 46-ўйиндаёқ забт этди. Аниқроғи, Исроил термасига қарши ўйин (5:0)даги «хет-трик»дан сўнг унинг ҳисобидаги голлар сони 51тага етди. Мисол учун, жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рўйхатида яққол етакчилик қилаётган Криштиану Роналду Португалия термасида 50та гол йўлида 114та ўйин сарфлаган.

Related to this topic: