Search

Энрике “ПСЖ” ўйинини ноодатий ракурсдан кузатди

Луис Энрике "ПСЖ" - "Ланс" учрашувининг биринчи бўлимини захира ўриндиғида эмас, матбуот хонасида ўтказди. Иккинчи бўлимда испаниялик мутахассис захира ўриндиғига қайтди. Учрашувдан сўнг Луис ўз қарорини регбидаги ҳамкасбларига тақлид қилиш билан изоҳлади: "Мен регби мураббийлари ўйинларни бутунлай бошқача нуқтаи назардан таҳлил қилишларини анчадан бери кўрганман ва мен ҳам шундай қилиш ҳақида ўйлардим". Шунингдек Энрике биринчи бўлимни трибунадан томоша қилиш ажойиб бўлганини таъкидлади: “Ҳаммасини кузатиш, дарҳол хулоса чиқариш ва танаффусда дарҳол ўзгартириш киритиш мумкин”. маълумот учун мазкур учрашувда “ПСЖ” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.