Search

ЎФА мутахассилари ҳамда футбол ассотциацияларининг вице-президентлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

ЎФА мутахассилари ҳамда футбол ассотциацияларининг вице-президентлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

📋 Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари ва ҳудудий футбол ассотциацияларининг вице-президентлари ҳамда болалар-ўсмирлар футболи бўйича масъул мутасаддилари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилди. 

 Унда 2025 йил 21 август куни қабул қилинган “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сонли Президент қарорида белгиланган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида футбол мусобақалари ва тўгаракларини ташкил этиш, “Мактабда футбол” дастурини янада оммалаштириш, шунингдек “Маҳалла лигаси” мусобақасини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. 

 Мусобақалар давомида иқтидорли футболчиларни селекция қилиш, мураббийларни мактабларга бириктириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Related to this topic: