«Барселона» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клублари раҳбарлари ушбу ёзги трансфер ойнасида «Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Жезусни сотиб олиши мумкин. Каталония клуби 28 ёшли бразилияликни Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда. «Шпорлар»нинг фикрича, Жезус шу ёзда МЛСга ўтиши мумкин бўлган кореялик Сон Хюн Минга муқобил бўла олади. Мутахассислар Жезус трансфер қийматини 32 млн. еврога баҳоламоқда.
Габриэль Жезус “Барселона” ва “Тоттенхэм” ўртасида танлов қилади
