Search

Гирасси «Милан»га ўтиши мумкин

Италиянинг «Милан» клуби жамоага янги ҳужумчиларни олиб келиш бўйича қидирув ишларини давом эттирмоқда. Серу Гирасси олдинги чизиқни кучайтиришга қодир деб қаралаётган бўлсада, «Боруссия Дортмунд» футболчи учун 70 млн. евро миқдоридаги маблағни талаб қилмоқда. Гвиния ва Франция фуқаролигига эга бўлган 29 ёшли ҳужумчи бир йил аввал «Штутгарт»дан 18 млн. евро эвазига «Дортмунд» сафига бориб қўшилган эди. Футболчи 48 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 35 марта ишғол қилган. Жумладан, ЕЧЛда 14та баҳсда 13та гол ургани диққатга сазовордир.

Related to this topic: