МЛСнинг навбатдаги туридан ўрин олган учрашувда «Интер Майами» сафарда «Нэшвилл» устидан йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Майами жамоаси сафида Лионель Месси ҳет-трик (34, 63 — пеналти, 81) билан жамоаси ғалабасида асосий роль ўйнади. Шунингдек, Родригес (67) ва Сеговия (90+1) ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. «Нэшвилл»нинг икки голига Сарриж (43) ва Шаффелбург (45+6) муаллифлик қилди.
Бу натижадан сўнг «Интер Майами» мавсумни 65 очко билан 3-поғонада якунлади. Қайд этиш керакки, ушбу баҳсда жамоа етакчилари Алба ва Бускетс ўз фаолиятидаги сўнгги расмий ўйинларини ўтказишди.
МЛС. 19 октябр
«Нэшвилл» 2:5 «Интер Майами»
Голлар: Сарриж (43), Шаффелбург (45+6) — Месси (34, 63 пен., 81), Родригес (67), Сеговия (90+1).
«Интер Майами»: Риос Ново, Алба, Лужан (Сеговия 63), Фалкон, Вейгандт (Фрэй 63), де Паул, Бускетс, Алленде (Авилес 82), Родригес (Брайт 73), Месси, Суарес.