«Интер» спорт директори Пиеро Аузилио Неймарнинг жамоага ўтиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
«Неймар «Интер»га ўтадими? Бу мутлақо сафсата. Биз ҳеч қачон у билан суҳбатлашмаганмиз ва таклиф ҳам бермаганмиз. Барчаси фақат ахмоқона гаплар», — деди Аузилио.
Маълум қилинишича, 33 ёшли бразилиялик ҳужумчи «Сантос»даги мавсумда 13 та ўйинда 3 та гол урган ва янги йилда эркин агентга айланиши билан турли вариантлар яна кўриб чиқилиши мумкин.