"Лион" ҳужумчиси Малик Фофана қишки трансфер ойнасида “А” серияга кўчиб ўтиши мумкин. Бегьгиялик форвардга Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Италияликлар барча масалани олдинроқ келишиб олиш олиш учун яқин вақт ичида музокараларни бошлаш ниятида. Аслида Фофана ёзги трансферлар ойнаси вақтидаёқ “Лион”ни тарк этиши мумкин эди. Унга “Челси” ва “Бавария” фаол қизиқиш билдирган бироқ, ёш юлдузнинг трансфери борасида келиша олмаганди.
"Интер"да янги трансфер мақсади пайдо бўлди
