SWR Sport нашрида келтирилишича, германиялик мутахассис Йоахим Лёв футбол федерацияларидан бири ва бошқа бир қанча клублар таклифини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
"Сўнгги бир-икки ҳафта ичида битта футбол федерацияси ва бир қанча клублар вакиллари мен билан боғланиб, янги чақириқларга қай даражада тайёрлигим ҳақида сўрашди. Ҳозирда таклифларни кўриб чиқяпман ва жамоалар ҳақида маълумот тўплаяпман. Балки кейинги босқичда ҳамкорлигимиз самарали бўлиши мумкинлигини муҳокама қилиш учун расмийлар билан учрашувлар ўтказарман" деди, мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лёв билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди. Тажрибали мураббий Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанлигини қўшимча қилиш жоиз. Аммо 2021 йили Бундестимни тарк этгач, ҳеч қаерда ишламаётганди.