Франция чемпионатида аллақачон 4та тур ўтди ва ўзига ҳос турнир рекорди ўрнатилди. Яъни бу вақт давомидаги 36 учрашувда атиги 3та дуранг қайд этилган. 1-турда “Брест” ва “Лилль” ўзаро 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, 2-турда умуман дуранг қайд этилмаган. 3-турда эса “Анже” ва “Ренн” жамоалари очко бўлишишди - 1:1. Ниҳоят, 4-турда "Анже" энди "Мец" билан дуранг натижа қайд этди.
Лига 1 тарихида ўзига ҳос ҳодиса кузатилди
