Search

"Ливерпуль" бир трансфер ойнасида битимлар миқдори бўйича рекордини ўрнатди

 Англиянинг "Ливерпуль" клуби бир трансфер ойнасида янги футболчи сотиб олиш учун сарфланган маблағ бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Трансфермаркт статистик портали маълумот бермоқда. Манбага кўра, "Ливерпуль" клуби ёзги трансфер ойнаси учун 483 млн евро сарфлаган. Шу тариқа, "Ливерпуль" 2023 йилнинг ёзида "Челси" томонидан ўрнатилган 464 млн евролик рекордни янгилади.

 Эслатиб ўтамиз, ёзда "Ливерпуль" "Бавария"дан ярим ҳимоячи Флориан Вирц трансфери учун 125 млн евро ва "Нюкасл Юнайтед"дан швециялик ҳужумчи Александр Исакни сотиб олиш учун 144 млн евро сарфлаб, рекорд даражадаги қиммат трансферларни амалга оширди. Бундан ташқари, мерсисайдликлар 95 млн евро эвазига ҳужумчи Уго Экитикени ўз сафига қўшиб олди, шунингдек, ҳимоя чизиғига ҳам бир қатор ўйинчилар харид қилди: Милош Керкез (46,9 млн евро), Жереми Фримпонг (40 млн евро), Жованни Леони (31 млн евро), Армин Печи (1,78 млн евро).

Related to this topic: