Ўтган ҳафта ўтказилган “Манчестер дербиси”да “Сити”нинг "Юнайтед"га мухлислик қилувчи ҳодими "Этиҳад" стадионида пиво тарқатиб ишлаётган эди, табиийки “шаҳарликлар” мухлислари ўз стадионидаги хоиндан ғазабланишди ва ижтимоий тармоқлар орқали клубга шикоят қилишди:
"Ман Сити" учун 315-сектордаги бар ходимларидан бирига дерби куни "Юнайтед" либосини кийишига рухсат бериш мутлақо кулгили"
Бунга жавобан мухлисларни қўллаб-қувватлаш жамоаси ишқибозларга маслаҳат учун миннатдорчилик билдириб, ўша ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди.