Search

Марио подиумга чиқди

«Манчестер Сити» ва «Интер» жамоалари собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Париждаги эркаклар мода ҳафталиги доирасида модел сифатида иштирок этди. Италиялик брендлардан бирининг 2026 йил баҳорги эркаклар коллекцияси намойишида қатнашган футболчи «Ойга чиққан бола» болалар китоби мавзусига бағишланган шоу доирасида куртка ва шимни намойиш қилди. Балотелли ўтган йилнинг октябрь ойи охирида эркин агент сифатида «Женоа»га ўтганди. 34 ёшли форвард «А» Серияда 6та ўйинда жами 56 дақиқани майдонда ўтказган эди.

Related to this topic: