Search

Мастонтуно Эндрикни ортда қолдирди

“Реал Мадрид” сафида ЕЧЛ 1- тур доирасида “Марсел”га қарши асосий таркибда майдонга тушган Франко Мастантуоно "қироллик клуби" тарихидаги Еврокубок ўйинларида бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлмоқда.

Аргентиналик иқтидор ЕЧЛдаги дебютини 18 ёшу 33 кунлигида нишонлади. Мастонтуно шу тариққа Эндрикнинг 2024 йилдаги рекордини янгилайди (18 ёшу 73 кун).

Франко, шунингдек, Лионель Мессидан (17 ёшу 166 кун) кейин Чемпионлар лигаси ўйинини асосий таркибда бошлаган иккинчи энг ёш аргентиналик футболчи бўлди.

Related to this topic: