Search

Mашҳур агент зўравонликда айбланмоқда

Бир қатор машҳур футболчилар, жумладан Гарет Бэйл ва Жек Грилиш билан ҳамкорлик қилган собиқ агент Жонатан Барнетт 39та зўрлашда айбланиб, судга тортилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. АҚШнинг Лос-Анжелес округи судига берилган фуқаролик даъвосига кўра, Жейн До исмли аёл 75 ёшли Барнетт уни 2017 йилда Австралиядан Буюк Британияга олиб бориб, жинсий қулликка, жумладан, қийноқларга дучор қилганини айтди. Даъвогарнинг қўшимча қилишича, агент бир неча бор у ва унинг болалари ҳаётига таҳдид қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, Барнетт ҳаммаси бўлиб унга нисбатан 39та зўравонлик содир этган. Маълум қилинишига кўра, агент барча айбловларни қатъиян рад этмоқда ва тўлиқ оқланишни истайди.

Related to this topic: