"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл АПЛ шон-шуҳрат залига киритилди. Хабарингиз бор, Невилл 1992 йилдан - 2011 йилгача "МЮ" шарафини ҳимоя қилган ва 2005 йилдан бошлаб, фаолиятини якунига қадар жамоа сардори сифатида тўп сурган. У саккиз карра АПЛ чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, 6 марта йил рамзий жамоасидан жой олган.
“МЮ” афсонасига эҳтиром кўрсатилди