Search

"МЮ" Галлахерни қишдаёқ қўлга киритиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" бу қишда яна "Атлетико Мадрид" ярим ҳимоячиси Конор Галлахерни сотиб олишга уриниб кўрмоқчи. "Қизил иблислар" ўтган ёзда ҳам инглиз футболчиси учун трансфер музокараларини олиб боришганди бироқ, Мадрид клуби уни қўйиб юборишни истамаганди. Бугунга келиб эса, 25 ёшли ярим ҳимоячи Симеоне қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва январь ойида Премер-лигага қайтиши мумкин. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Юнайтед" Галлахерни ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Якуний қарор албатта "Атлетико"нинг талабларига боғлиқ бўлади. 

Related to this topic: